UZ

Сўнгги янгиликлар

11:59Эшитдик-да! "Локомотив"ни тарк этган футболчига "Нефтчи" ва "Динамо" қизиқмоқда  0 11:42Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Қатарга йўл олган таркиби маълум  1 11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  0 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  5 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  9 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  19 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6

Бугун финал! "Championat.asia"нинг аксар ходимлари "Пари Сен-Жермен"дан ғалаба кутяпти Янгиликлар

Бугун финал! "Championat.asia"нинг аксар ходимлари "Пари Сен-Жермен"дан ғалаба кутяпти

Европа Чемпионлар Лигаси финал баҳси старт олишига оз фурсат қолди. Сайтимиз ходимлари "Бавария" ва ПСЖ ўртасидаги учрашувга ўз тахминларини билдиришди.

Нарзулла Сайдуллаев — сайтимиз юраги, футбол энциклопедияси:

Аслида финал натижасини олдиндан тахмин қилиш жуда қийин иш. Чунки битта ўйинда барчаси ҳал бўлиши мумкин. Бироқ бу сафар ундай бўлмаса керак. "Бавария" бу йил чемпион бўлишга ПСЖдан кўра ҳақлироқ. 3:1, "Бавария"нинг ғалабасини кутяпман.

Азиз Тўхтамуродов — "Olamsport" юраги, бокс федерацияси матбуот котиби:

Еврофутболда мавсумнинг энг муҳим учрашувида очиқ футбол гувоҳига айлансак керак. Шахсан мен бугунги финалдан голлар шоусини кутмоқдаман. Тахминимча "Бавария" бугун ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритади. ПСЖ - "Бавария" 1:3

Хайрулла Холиқов — "Локомотив" (Тошкент) матбуот котиби:

Яхши ўйин бўлади. Париж клуби "Бавария"ни енгади - 4:3.

Элдор Акмурзаев — "Ўхшаш чеҳралар" рукни муаллифи:

"Бавария" бугунги финалда фаворитдек кўринмоқда, лекиин ПСЖ ҳам ҳал қилувчи баҳсга бекорга етиб келмаган. Бугун голларга бой ўйин кўрсак керак, чунки жамоалар ўртасидаги сўнгги тўқнашувларга эътибор қаратсак, учтадан кам гол урилмаган - 3:1, 3:1, 0:3 ("Бавария" фойдасига).
Дарвоқе, парижликлар финалгача Бундеслиганинг 2 етакчи клубини ("Боруссия Д", "РБ Лейпциг") мусобақадан чиқариб юборганини ҳам унутмаслик лозим. Тахминимча, ПСЖ ўз тарихида илк бор мусобақа ғолиблигини қўлга киритади.
Маълумот ўрнида: Мюнхенликлар 10 бор ЕЧЛ финалига чиқиб, 5 марта мағлуб бўлган.

Абдулазиз Искандаров — Камолиддин аканинг айтишларича, фамилиясини ўзгартиришни режалаштирган ва "Бунёдкор"даги ўзгаришларни диққат билан кузатаётган ходимимиз:

Финал ўз номи билан финал! Икки тенг кучли рақиблар тўқнашувига гувоҳ бўламиз, бирор фикр билдиришга ожизман. Аввалги таҳминларимни аксарияти тўғри чиққан эди. Мазкур беллашувда ҳар қандай натижа қайд этилиши мумкин. Чунки, финалда ким ўйнашидан қатъий назар доим имконият бир ҳил бўлади. "Бавария"ни ҳозир 200 тезликда йўлда кетаётган ҳақиқий машинага қиёслаш мумкин, ҳали ҳеч ким уларни тўхтата олгани йўқ. ПСЖ эса бу мавсумда Тухел бошчилигида янги даражага кўтарилди ва мавсумни юқори нотада якунлаш учун уларда ҳам яхшигина имконият бор. Флик шогирдлари мазкур ўйинга пенальтилар сериясига ҳам маҳсус тайёргарлик кўрди. Одатда финал учрашувлари олдидан ҳисобни таҳмин қилмайман. Ушбу одатимга бу сафар ҳам содиқ қоламан. Кескин курашларга бой ва қизиқарли ўйин кутмоқда. Аммо, барибир назарий жиҳатдан "Бавария"да бироз имконият юқори, 60/40.

Камолиддин Алимов — компьютерлар ҳозирги авлод йигитларининг соғлиғига жиддий зарар етказаётгани тўғрисида куюниб гапирадиган устозимиз:

Бу учрашувда кўп гол кўрмасак керак. Бир-бирига муносиб рақиблар. Финалда жамоалар ҳужумга берилиб кетиб, катта таваккал қилмасалар керак. Кўпроқ бир-бирларининг хатоларини кутишади. Тахмин қилиб кўраман, ўйин тақдири қўшимча бўлимларда ҳал бўлади. ПСЖ қўрқинчли "Бавария"ни тўхтатиб, ЕЧЛ ғолибига айланади.

Фурқат  Пўлатов — сайтимиз Самарқанд вилоятидаги мухбири:

Кўплаб футбол мухлислари каби менда ҳам майдонда нисбатан кучсизроқ жамоага симпатия уйғонади, футболда кичик бўлса ҳам сенсация бўлиши хоҳлайман ва бугун Париж жамоасидан ғалаба кутяпман. Ташкил топганига 50 йил бўлган ПСЖ илк маротаба ЕЧЛ финалига чиқиши биланоқ "шалпангқулоқ" кубокни қўлга кирита олишига сабабларни келтирмоқчиман:
● "Немис машинаси"ни жуда яхши биладиган Томас Тухель;
● Клубнинг азалий орзуси ушалишига бир қадам қолганда жипслашиши ва етакчилар Мбаппе-Неймарнинг жамоани олдинга тортаётгани;
● Носир ал-Хелайфи.
Европа нашрларида чиққан маълумотларда клуб президенти бугунги эҳтимолий ғалаба учун футболчилар ва мураббийлар штабига катта пул маблағи ажратилиши ҳақида эълон қилган. Бу ҳам футболчилар учун мотивация бера олса керак.
● Кичик статистика: ушбу жамоалар шу пайтгача 9 бор майдонда куч синашишга ва устунлик парижликлар томонида 5-4.
Албатта, "Бавария" клубининг кўпллаб мухлисларига ҳурмат сақлаган ҳолда бугун парижликларнинг 2-1 ҳисобида ғалабасини тахмин қиляпман.

Нодирхўжа Юлдашев — болалар футболи сабаб сайтда камнамо бўлиб қолган раҳбаримиз:

Бу уйинда чин дилдан ПСЖ ютишини истайман. Агар Бавария ютиб куйса, Шобига KFC оберишим керак. Шунга тахминим, 1:0 ПСЖ фойдасига.

Фахриддин Рўзиев — ижобий хислатларга жуда бой, энг камтар ходимимиз:

Айни пайтда "Бавария" мутлақ фаворит. Гуруҳ босқичи ёки плей-офф бўлаганида немислар ПСЖни "янчиб ташлаши" аниқ эди. Аммо жамоалар турнирнинг якунловчи ўйинида ўзаро тўқанашишади. Парижликлар сафида рақибларни қўполлик ишлатишга мажбурлай оладиган, йиқилишни "санъат" даражасига чиқарган ўйинчилар бор. Бир дона қизил карточка ёки пенальти учрашув тақдирини бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин. Негадир бугун айнан шундай бўлишига ишоняпман, ажойиб мавсум "Бавария" учун муваффақиятсиз якунланиши мумкин. Олдинги учрашувлар, рекордлар бугун унутилади, барчаси майдонда ҳал бўлади. Немис клубининг устунлигига қарамай, қийин учрашувда Неймар бошчилигидаги французлар ғалаба қозонади, деб ўйлаяпман.

Шерзод Нурматов — "Футбол ретро талқинда" рукни муаллифи:

Бугун мавсумдаги энг чиройли ўйинлардан бирининг гувоҳига айланамиз. Даҳшатли ҳужумлар, қойилмақом сейвлар, ярим ҳимоячилар маҳорати, ҳимоячиларнинг ишончли ўйин... Ҳамма-ҳаммасини. Жамоалар бор кучлари билан ҳаракат қиладилар, шу билан бирга, немис мураббийларининг фалсафаси ва тактик ишланмалари ҳам бугун муҳим аҳамият касб этади. Тахминимча, ПСЖ - "Бавария" 2:3 ҳисоби қайд этилади ва "шалпангқулоқ" Мюнхенга кетади.

Азиз Нурий — "Қизилқум" жамоаси матбуот котиби:

Бугун зўр, чиройли ўйин бўлади. Назарий жиҳатдан "Бавария"нинг ўйини ғолибликка лойиқ, учраган рақибни йирик ҳисобда ютяпти. Имкониятларидан фойдаланса, немислар ғалаба қозонади. Бироқ, ПСЖ ҳам ўйлаган ниятларини амалга оширишга қодир жамоа деб ҳисоблайман. Эсингизда бўлса, "Лион"нинг сўнгги бекати "Сити" бўлиши тахмин қилишганди. Омадга ҳам кўп нарса боғлиқ. Тахминимча, ПСЖ чемпион бўлади.

Бу ерда Толибжон Қосимовнинг ҳам тахмини бўлиши мумкин эди, аммо фотографимиз "Севилья" — МЮ ўйинидан кейин ўзларига келишга улгурмадилар. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика