Бугун Эрматов дунё рекорди қайд этиладиган ўйинни бошқаради

Narzulla Saydullayev
5 июл 2014, 12:14
Бугун Равшан Эрматов Бразилияда давом этаётган Жаҳон чемпионатида ўзининг тўртинчи ўйинини бошқаради.
Чорак финал доирасидаги Голландия – Коста-Рика учрашувида ҳакамлик қиладиган ҳамюртимиз учун бу рекорд қайд этилган ўйин бўлади.

Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Баҳодир Қўчқоров ёрдам беришади. Захира ҳаками вазифасини эса кот-д'ивуарлик Нумандьез Дуэ бажаради. Голландия –Коста-Рика ўйини чорак финал жуфтликлари орасида сўнггиси бўлиб, у 5 июлдан 6 июлга ўтар кечаси соат 01:00да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Равшан Эрматов Швейцария – Эквадор (1-тур), Хорватия –Мексика (3-тур) ҳамда АҚШ – Германия (3-тур) ўйинларини бошқарганди. Бугунги оқшомдан ўрин олган Аргентина ва Бельгия терма жамоалари ўртасидаги яна бир чорак финал баҳси эса Никола Риццоли (Италия)га ишониб топширилган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: olamsport.com