

Бугун бизни навбатдаги "Эл Класико" кутиб турибди. Тунда Хави бошчилигидаги йигитлар Мадридда ЕЧЛ ярим финалига чиққан "қаймоқранглилар" меҳмони бўлишади. Айни пайтда "Реал" 31 та ўйиндан 78 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 1-ўринида бормоқда. "Барселона" эса 31 та учрашувда 70 очко тўплаган ва иккинчи поғонани банд этган.
Беллашув Ўзбекистон вақти билан 23:59да старт олади.
Сизнингча бугун кимнинг кўчасида байрам бўлади?



