UZ

Сўнгги янгиликлар

22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  1 22:16"Реал Мадрид"нинг "Бавария"га қарши бошланғич таркиби аниқ!  7 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  14 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  6 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  4 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  1

Бугун "Dota 2" бўйича норасмий жаҳон чемпионати бошланади, турнирда Ўзбекистонда туғилган йигит ҳам иштирок этади Янгиликлар

Бугун "Dota 2" бўйича норасмий жаҳон чемпионати бошланади, турнирда Ўзбекистонда туғилган йигит ҳам иштирок этади

Теглар :  Dota 2
Бугун, 15 август куни "Dota 2" ўйини бўйича соврин жамғармаси 24 млн. доллар бўлган The International 2018 турнирига старт берилади.

Ушбу мусобақа норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланади. Турнирда дунёнинг энг кучли 18та жамоаси иштирок этади. Ушбу жамоалар 2 гуруҳга - "А" ва "B" гуруҳларига бўлинишади.


The International 2018

"A" гуруҳи

Invistus Gaming

PSG.LGD (ПСЖ киберспорт жамоаси)

Evil Geniuses

Team Liquid

Fnatic

Mineski

OG

VGJ.Thunder

Winstrike Team


"B" гуруҳи

paiN Gaming

Vici Gaming

Newbee

Team Secret

Virtus.pro

TNC Predator

Optic Gaming

Team Serenity

VGJ.Storm


Ушбу жамоаларнинг 2таси (Virtus.pro ва Winstrike Team) МДҲдан. АҚШнинг Evil Geniuses жамоасида Ўзбекистонда туғилган киберспортчи бор. Arteezy ники остида ўйнайдиган Артур Бабаев 1996 йил 1 июль куни Ўзбекистонда, аниқроғи Тошкентда туғилган. 22 ёшли киберспортчи ҳозиргача турнирларда деярли 1,3 млн доллар ютишга муваффақ бўлган.

Турнир ғолиби уйига 10,7 млн доллар билан уйига қайтади. Финалчи эса деярли 4 млн доллар эгасига айланади.

"Dota 2" бўйича норасмий жаҳон чемпионатини YouTube тармоғидаги Dota2RuHub каналида томоша қилишингиз мумкин. Ўйинлар жонли эфирда намойиш этилади.

Мусобақа тақвими билан бу ерда танишасиз: The International 2018

Рейтинг: +32   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика