UZ

Сўнгги янгиликлар

17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  9 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  50 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  2 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  4 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  17 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  5 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  45

Бугун бошланади. Бразилия - Хорватия. Превью Янгиликлар

Бугун бошланади. Бразилия - Хорватия. Превью

Бугун ЖЧ-2014нинг очилиш учрашуви Бразилия ва Хорватия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.
Бразилиядаги мундиалнинг илк ўйинини, чемпионат бошлашини футбол ишқибозлари кутиб туришибди. Гарчи, “Коринтианс” стадионида қурилиш ишлари тўлиқ якунланган бўлишига қарамай, бу ҳолат очилиш маросими ва биринчи баҳсга салбий таъсир кўрсатмаслиги ҳақида таъкидлаб ўтилмоқда. Бугун тушга қадар стадионда барча нарса муҳайё этилишига ташкилотчилар ваъда беришган.

Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсак, унда Бразилиянинг имконияти юқорироқ баҳоланяпти. Чунки мезбон ҳар қандай ҳолатда ҳам мезбон, унга мухлислар ва ватан кўмаги сезилиб туради. Лекин Хорватиянинг шунчаки таслим бўлишини кутиш ҳам мантиққа тўғри келмайди. Нико Ковач шогирдлари бугун сюрприз тақдим этишга ҳаракат қилишади. Бизни кескин учрашув кутиб турганига шубҳа қилмасак бўлади.

Бразилиянинг охирги ўртоқлик ўйинида ҳимоядаги муаммолар яққол кўзга ташланди. Хорватлар қарши ҳужумларда жуда яхши ўйнашади. Сколари олдида айнна шу камчиликка барҳам бериш вазифаси турибди. Меҳмонлар эса доимгидек прессинг ва тезкор ҳаракатларга асосланган ўйинларини намойиш этишса керак.

Бразилияда дарвозани Жулио Сезар эгаллаши, ҳимояда Марсело, Давид Луиз, Тиаго Сильва ва Дани Алвеш майдонга тушиши кутиляпти. Эҳтимол, ҳимоя марказида Дантега жой топилиб қолар. Ярим ҳимоя марказида Паулиньо ва Луис Густаво, олдинроқда Оскар, қанотларда Неймар ва Халк ўйнаса, ҳужумда Фред тўп тепади. Агар Сколари кескин ўзгаришларга қўл урмаса.

Нико Ковач эса дарвозани қўриқлашни “Ростов” посбони Плетикосага топшириши 99 фоизга аниқ. Ҳимояда Врсалько, Чорлука, Ловрен ва Срнанинг ўйнаши тахмин қилинмоқда. Праньичда жароҳат бор, Стринич ЖЧдан четда қолиб кетишган. Хорватларнинг ярим ҳимоясига эса гранд термалар ҳам ҳавас қилсалар арзийди. “Десима” асосчиларидан бири Модрич, Европа Лигаси ғолиби Ракитич ва “Интер” келажаги Ковачич. Ҳужумчилар яқин ҳудудда Перишич, Эдуардо ва Елавич ҳаракат қилиши мумкин. Балки, улардан бири ўрнига Олич майдонга тушар. Меҳмонлардан Манжукич саралаш баҳсларида олган қизил карточкаси туфайли ўйнай олмайди.

Бу жамоалар 2006 йилги мундиал гуруҳ баҳсларида ҳам тўқнаш келишганди. Ўшанда Каканинг ягона голи эвазига “Селесао” зафар қучганди.

Фактлар

Мезбон жамоа ЖЧлар тарихида биринчи ўйинни ютқазмаган. 14 ғалаба ва 6 дуранг қайд этилган.

Бразилия очилиш беллашувида Мексикани 1950 йил 4:0 ҳисобида мағлуб этган.

Бразилия барча мундиалларда иштирок этаётган ягона жамоа бўлиб қолмоқда.

Бразилия охирги марта ЖЧ гуруҳ босқичида 1998 йил Норвегияга 1:2 ҳисобида ютқазган. Грууҳда охирги 9  учрашувнинг 8тасида ғалаба қозонган.

Хорватия ЖЧда 13 баҳсда 11 тўп ўтказиб юборган. Ҳар бир беллашувга ўртача 0,85тадан. Ушбу мундиалда қатнашаётган жамоалар орасидаги энг яхши кўрсаткич айнан хорватларга тегишли.

БРАЗИЛИЯ – ХОРВАТИЯ

Сан Пауло. “Коринтианс” стадиони. 01:00.

Бош ҳакам: Юичи Нишимура (Япония).

Тахминий таркиблар

Бразилия: Жулио Сезар, Марсело, Давид Луиз, Тиаго Сильва, Дани Алвеш, Паулиньо, Луис Густаво, Оскар, Неймар, Халк, Фред.

Хорватия: Плетикоса, Врсалько, Чорлука, Ловрен, Срна, Модрич, Ракитич, Ковачич, Перишич, Эдуардо, Елавич.

Дисквалификация: Манжукич (Хорватия).

Беҳзод Назаров тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика