

Бу ҳақда норвегиялик собиқ футболчи Ян Оге Фьёртофт ўзининг "Твиттер"даги расмий саҳифаси орқали хабар берди.
"Шошилинч хабар! Ҳозироқ! "Бавария"да йиғилиш бўлмоқда.
Анчелотти бугун истеъфога чиқарилиши мумкин" - деб ёзади Фьёртофт.
Эслатиб ўтамиз, "Бавария" кеча ПСЖга қарши ўтган баҳсда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Немис грандининг Бундеслигадаги ишлари ҳам яхши эмас. Айни дамда улар 13 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.



