Бугун АПЛда тур ўйини. "Челси" - "Ливерпуль"

Mirjalol Normatov
6 май 2018, 12:25
Бугун АПЛнинг 37-турида "Челси" "Ливерпуль"ни қабул қилади.

Челси - Ливерпуль
Якшанба, 20:30, Лондон, "Стэмфорд Бриж"

Тахминий таркиблар:

Челси: Куртуа – Аспиликуэта, Кэхилл, Рюдигер – Мозес, Канте, Фабрегас, Алонсо – Виллиан, Азар – Мората.

Ливерпуль: Кариус – Александер-Арнольд, Ловрен, ван Дейк, Робертсон – Вейналдум, Хендерсон, Милнер – Салоҳ, Фирмино, Мане.

Жамоалар барча турнирларда ўзаро 179 учрашув ўтказишган. Шуларнинг 62тасида лондонликлар, 77тасида мерсисайдликлар ғалаба қозонган. Голлар уришдаги фарқ "қизиллар" фойдасига - 247:267.

"Челси" АПЛ доирасидаги "Ливерпуль"ни сўнгги 6 баҳсда мағлуб эта олмаган - 3 дуранг, 3 мағлубият.

"Ливерпуль" "Челси" майдонида сўнгги 2 учрашувда ғалаба қозонган.

Агарда "Ливерпуль" ғалаба қозонадиган бўлса, Юрген Клопп "Стэмфорд"да кетма кет уч бора ғалабага эришган илк мураббий бўлиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›