Бугун АГМК ва "Бунёдкор" қайси либосларда ўйнаши маълум

Tolibjon Qosimov
15 май 2018, 11:39
Бугун Суперлига 12-тур беллашувлари давом эттирилади.

Олмалиқнинг АГМК клуби ўз майдонида Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоасини қабул қилади. Кеча мазкур ўйин олдидан ҳар икки жамоа мутасаддилари ва учрашув комиссари иштирокида митинг ўтказилди. Бу ҳақда "қалдирғочлар" матбуот хизмати хабар берди. Унда бугунги учрашувга оид масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, бўлажак ўйинда жамоаларнинг қандай рангдаги либосларда тўп суришлари ҳам маълум бўлди. Унга кўра, бугун АГМК футболчилари сариқ, "Бунёдкор" вакиллари эса тўқ кўк рангли либосда майдонга тушадиган бўлишди. Ҳакамлар гуруҳи эса қизил рангли формаларда учрашувни бошқаришади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›