UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Элит ОЧЛ. "Пахтакор" — "Ал Райян" 0:1 (матнли трансляция)  19 19:59Рўзиқул Бердиев: "Ғалаба учун нафақат яхши ҳимояланиш, балки ҳужумга эътибор қаратиш ҳам муҳим"  0 19:26"Арсенал" рекорд трансферни амалга оширишга тайёр   0 18:50Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Райян": Мусобақа бош соврини Тошкентда  3 18:22Бензема Мбаппега "Реал"даги ҳолати бўйича маслаҳат берди  4 17:46Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Райян": Асосий таркиблар маълум  6 17:04ПРО-Лига. "Машъал" ўз уйида "Бухоро"га имкониятни бой берди  6 16:55ПРО-Лига. "Арал" "Шўртан" устидан иродали ғалабага эришди   3 16:48"Манчестер Сити" "Барселона" ҳимоячиси учун 70 миллион беришга тайёр  10 16:20"Пахтакор"нинг рақиби "Ал Райян" ҳақида нималарни билишимиз керак?  5 15:52"Бавария" Бундеслиганинг иккинчи тўпурарини ҳам ўз сафида кўрмоқчи   1 15:16Эшитдик-да! "Навбаҳор" футболчилари ҳам 3 ойдан бери маош олишмаяпти  15 13:17Неймар жароҳати ҳақида: "Шифокорлар мени огоҳлантиришганди"  3 12:49Анчелотти: "Реал" ўзининг "Олтин тўпини" 1 июнь куни ютиб бўлган"  20 12:25"Ал Райян" бош мураббийи ўтган мавсум ўзбек клуби сабабли ОЧЛдан қуруқ қолган эди  7

Бугун элликка кирган Мальдини ҳақида 50та савол-жавоб Янгиликлар

Бугун элликка кирган Мальдини ҳақида 50та савол-жавоб

Бугун "Милан"нинг собиқ сардори Паоло Мальдини 50 ёшга кирди.

"La Gazzetta dello Sport" унга 50та савол берди.

1. Бугун Паоло Мальдини ким?
"Собиқ спортчи. Турмуш ўртоқ. Ота. Бахтли инсон"

2. Ҳар 10 ёшга кирганингиздаги 5 эсдан чиқмайдиган хотира:
"Иккитадан хотира айтаман: бири спортда, бири ҳаётда. 1-10: мактабга бордим, тўп тепа бошладим. 11-20: Адриануни учратдим, А Серияда дебют қилдим. 21-30: Кристиан туғилди, ЖЧ-90да ўйнадим ва биринчи марта чемпионлар кубогини қўлга киритдим. 31-40: Даниэль туғилди, "Милан" билан Манчестерда ЕЧЛ финалини ютдик. 41-50: ота-онам вафот этди, фаолиятимни якунладим".

3. Энг яхши йилингиз?
"1996 ва 2001 йиллар - болаларим дунёга келди. 2002/2003 - энг яхши жисмоний ҳолатимда эдим".

4. Отангиз Чезаре ва онангиз Мариза сизга нималар деган бўларди?
"Асосийси улар гапирса, мен эса уларнинг табассумини эшитсам бўлгани. Ота-онангиз сиз билан фахрланишини кўриш жуда ёқимли".

5. 50 ёшлигида отангиз Беардзотнинг ёрдамчиси сифатида жаҳон чемпионати совринини қўлга киритди. Ўшанда сиз "Милан"нинг ёшлари учун ўйнардингиз. Қачондир 50 ёшингизда ҳаётингиз қандай бўлишини ўйлаб кўрганмисиз?
"Йўқ, ўзимни катта ёшдагидек тасаввур қилиб кўрмаганман. Бироқ ўшанда отам 50га кирганини билардим. Футболда катта ютуқларга эришиб, етук инсон бўлганимда унинг фаолиятига баҳо берганман".

6. Қачон вақт тез ўтган: ҳозирми ёки футболчилигингиздами?
"Ҳозир вақт учмоқда. Кўплаб ўйинлар ўтказган бўлсам-да, олдин бундай эмасди. 

7. Кристиан ва Даниэль билан муносабатингиз қандай?
"Улар билан ўйнаш ва аҳмоқликлар қилиш менга ёқади. Улар жиддий инсон бўлишларини истайман. Керак бўлган вақтда уларга қаттиққўл бўламиз. Улар яхши йигитлар, улардан миннатдорман".

8. Сизнинг инсон ва спортчи сифатида ўсишингизда оила қандай роль ўйнади?
"Оила менинг маёғим каби бўлди. Ўз оиламни ўзим яратганман. Адрианани ўз отам ва онам каби қадрлайман".

9. Ўтган 50 йилда 5 марта Рим Папаси, кўплаб сиёсиз персонажлар, Американинг 9 президенти ўзгарди. Ким сизда энг катта таассурот қолдиради?
"Тўғрисини айтсам, динга қаттиқ берилмаганман. Бироқ Папа Войтила ва Папа Франциско билан учрашишни истайман. Бунда ҳиссиётлар жумбушга келади".

10. "Милан"га Берлускони ва Сакки борганидан кейин, сиз неча марта: "Ҳа, улар ажойиб", деб ўйладингиз?
"Берлускони ҳақида шундай ўйладим: "Умид қиламанки, у нима қилаётганини билади". Сакки ҳақида нима дея оламан, у ҳақиқатдан ҳам асабийроқдек кўринарди. Бироқ усиз "Милан" буюкликка эриша олмасди. Бу эса бироз бўлса ҳам, ғалатироқ бўлиб туриш яхши деганини билдирса керак".

11. Футболка - иккинчи теридек гап. Бу ўхшатишми ёки ҳақиқатдан ҳам шундай.
"Мен учун шундай. Мен фақатгина икки жамоа - "Милан" ва Италия учун ўйнаганман. Сиз танловни болалигингизда қилмайсиз, ўз ёшингизга етганда, бир клуб билан мақсадлар мос тушаётганда барчасини тушунасиз. Ҳеч қачон "Милан"дан кетишни ўйламаганман. Клубдагилар эса мени сотмоқчи бўлмаган".

12. Сиз энг яхши жисмоний ҳолатда бўлганингиздачи?
"Агарда жисмоний ҳолат ҳақида гапирадиган бўлсак, 1991/92 ва 1993/94 йилги мавсумларни эслайман. Бироқ мен 2002/03 йилги мавсумни ўзим учун энг зўри деб айта оламан. Мен эстетик инсонман, отам мени шундай катта қилди. Ҳар доим идеал даражада ўйнашга интилдим, бироқ бундай бўлиши мумкин эмас. 2002/03 йилги мавсумда шундай ўйинга яқин келдим, ўшанда қанотда эмас, марказда ҳаракат қилдим. Ўшанда ЕЧЛнинг 19 учрашувида майдонга тушдим, бирортасини ўтказиб юбормадим. Кўпчилик яхши ўйин кўрсатди".

13. Клубнинг тимсоли бўлиш қандай?
"Бу жуда катта жавобгарлик. Шундай вазиятлар бўладики, барчасини ўзингга қабул қилишинг керак. Сиз тимсол бўлишни ҳам ўйлаб кўришингиз керак. Ёшлигимда кўпроқ томоша қилиб, камроқ гапиришга ҳаракат қилардим. Бироқ бир куни шуни тушундимки, масъулиятни ўз бўйнимга олишим керак. Шундан кейин одамлар мени тушуниши бошқачароқ бўлди".

14. Энг яхши "Милан"?
"Саккининг илк жамоаси, 1992/93 йили Капелло ва 2002/03 йилги Анчелоттининг "Милан"и".

15. Энг катта қувонч?
"А Сериядаги дебют. Стадионга бораётганда йўлда ўзимдан сўрадим: "Бу ерда қай тариқа пайдо бўлиб қолдим?". Ўз ўйинимни тасаввур қила олмасдим. Бироқ барибир шундай бўлди. Майдон жуда ёмон эди, тўпга илк бора тегинганимда ортга, дарвозабонга пас бергандим. Шундай бўлса ҳам ўзимдан сўрайвераман, нима бўлди, нега ортга пас бердим?".

16. Сакки давригача бўлган "Милан"нинг ўйинларини кузатадиган бўлсак, футболчилар майдонда юргандек таассурот қолдирарди. У ҳақиқатдан ҳам ривожланишни амалга оширдими?
"Ҳа. Унгача бўлган даврда машғулотлар ҳам оғир бўларди, асосан 60-йилги ғоялар асосида ишлардик. Тасаввур қилинг, машғулот вақтида сув ичиш мумкин эмасди, мураббийлар буни зарарли дейишарди. Сакки билан биз нисбатан тезлашдик, доимий тарзда ҳужумлар уюштирардик, тўпни ўзимизда ушлаб тура олардик. Ҳозирда эса жамоалар тўпни ўзида ушлаб туриш ва камроқ чарчашни ўйлашади".

17. Ким сизнинг асосий ўқитувчингиз бўлган?
"Кўплаб мураббийларни айта оламан. Примаверада Капелло, Лидхольм ва Сакки эса уни ўзгартирган сифатида. Заккерони ва унинг уч ҳимоячили тактикасидан миннатдорман. Аввалига мен бунга қарши эдим. Бироқ у нимани истаётганини тушунтира олди".

18. "Сан Сиро" нима?
"Театр, орзулар ушаладиган жой. Менинг иккинчи ўйим. Умуман олганда биринчиси".

19. Сизнинг энг кучли клубдошингиз.
"Бу жуда қийин. Барези бўлса керак".

20. Барчадан хурсанд бўлиб юрадиган жамоадошингиз.
"Майдонда бу Веа эди. Бундан ташқарида эса Де Наполи, Карбоне, Гаттузо ва бошқалар".

21. Мухлис сифатида "Милан"га ачинасизми?
"Албатта. УЕФАнинг "Милан"ни "йўқ қилиш" эмас. Улар "Милан" кучлироқ бўлишини исташади. Вазиятлар қандай бўлишини кузатамиз".

22. "Омадда ҳам, омадсизликда ҳам бардам бўлиш керак. Барчасининг нархи бир". Редьярд Киплингнинг ушбу ибораси Уимблдоннинг марказий кортига кираверишда порлаб турибди. Омад ва омадсизликка бўлган муносабатингиз қандай?
"Уларни ўйиннинг бир қисми сифатида қабул қилдим. Омадсизлик одамнинг дилини хира қилади, бироқ мен муваффақиятни ўзимда ушлаб тура олдим. Совринлар жамоадошлар билан тенг бўлинади, омадсизликни эса ёлғиз енгиб ўтиш керак".

23. 1990 йилда Италия - Аргентина, 1994 йилги Италия - Бразилия, 2005 йилдаги "Милан" - "Ливерпуль". Қайси ўйинни қайта ўтказгингиз келади?
"Аргентина билан ўйин. Финал биз ва Германия билан бўлса адолатли бўларди. Римда ғалабага эришардик. 94-йили Бразилия билан баҳсда биз шунчаки ажойиб ўйнаганмиз. "Ливерпуль"ни икки йилдан кейин таслим қила олгандик".

24. Манчестер, 2003 йил. "Ювентус" ва "Милан" ЕЧЛ финалига чиқди. Сиз Дель Пьеро ва Буффон билан майдондасиз, табассум қиляпсиз, ҳазиллашяпсиз. Барчангиз узоқ вақт ўйнадингиз. Футболни англаш сизнинг кучингиз бўлганми?
"Албатта. Аммо Сакки ва Капеллога бу ёқмасди. Мана нима учун мен Анчелотти билан энг яхши давримни ўтказганман. Агарда тайёр бўлсангиз, исталганча ҳазил қилишингиз ва кулишингиз мумкин. Барибир диққат марказида бўлиб қоласиз".

25. Сизга қайси бири кўпроқ ёқмаган: ЖЧ-2002 финалидан кейин танқидларми ёки "Сан Сиро"даги хайрлашув учрашувингиздан кейинги мухлисларнинг сизга бўлган муносабатими?
"ЖЧдан кейинги танқид. Буларнинг барчаси майдондан ташқарида бўлди. Мендан "Тепадан бўлган қарор учун майдонга тушдингизми" деб сўрашди. Мен? 2002 йилда?".

26. Ким сизнинг асосий рақибингиз?
"Ўзим. Ҳар кунга машғулотларда планкани кўтариб борардим. Бу менга иштиёқ берарди".

27. Уйингизда қайси соврин бўлишини истайсиз: жаҳон чемпионати совриними ёки "Олтин тўп"?
"Жаҳон чемпионати - майдонда қилган ишларингга боғлиқ. "Олтин тўп" эса шахсий соврин".

28. А Серияда рекорд даражада ўйинларда қатнашиш сизга тегишли. Бу сизга ёқадими?
"Бу ёқимли. Мен барчадан кўра кўпроқ жаҳон чемпионатида ўйнаганман. Дўстим АҚШдан, у футболдан кетишни истамаяпти, Гиннес рекордлари китобини сотиб олди, ўғли эса мени у ерга киритди. Ажойиб... Шунингдек, ЕЧЛ тарихидаги энг тезкор голни мен киритганман".

29. Сиз ҳар доим мулоқотнинг доирасида бўлгансиз: мухлислар билан ҳам, журналистлар билан ҳам. Савол сизнинг характерингиз ҳақида? Инсон-Паолонинг хоҳишлари футболчи-Мальдини истакларидан ажралиб турадими?
"Мен уятчанман, ўзимни шундай ҳимоя қиламан. Ҳар доим ўйинлардан кейин дам олиш, ўз оиламга эътибор бериш ҳуқуқим бор".

30. Болаларнинг спортга бўлган эътибори сизнинг болалигингиз кабими?
"Унчалик эмас. Бизнинг даврда спортдан бошқа деярли ҳеч нима бўлмасди. Телефонлар, ижтимоий тармоқлар ҳам йўқ эди. Айни дамда шундай хавф борки, болалар виртуал дунёнинг тўрига тушиб, бошқа танловни танлай олмаяпти".

31. Футбол - ўйин, ўз ишингизга айланган, ёки фаолият. Бунда бўлиш ёқимлими?
"Футболни ҳар доим ўз ишим деб билганман. Машғулот учун уйдан чиққанимда трамвайда кетардим, бироқ манзилга икки бекат қолганида транспорт билан пойга ўйнардим. Ҳақиқий чемпионат мағлубиятларни кўра олмайди".

32. Янги авлод сизни майдонда кўрмаган. 10 ёшли болага сизни қандай тасвирлаш мумкин?
"Уларнинг барчаси мени яхши билади. Нима учун? Мен "Playstation"да борман. Кўчаларда мендан ҳар доим шунчалик тезкорлигимни сўрашади. Мени тасвирлаш - яхши ҳимоячи, тўпни яхши кўрарди. Тўпни болалигимдан ҳурмат қилардим".

33. Нимани сиз барчадан кўра кўпроқ соғинасиз?
"Стадионга бориш, ўйиндан олдинги босимни ҳис қилиш, машғулотларда қатнашиш. Ажойиб вазиятлар".

34. Футболдаги қандай жиҳат сизга ёқмайди?
"Ҳеч қачон мухлисларни хурсанд қилиш учун ҳар-хил хатти-ҳаракатлар қилиш керак эмас деб ҳисоблайман. Нима учун мағлубиятдан кейин ўзимни бегонадек ҳис қилишим керак? Менга шу ёқмайди".

35. Италиянинг спорт маъданиятидан мамнунмисиз?
"Албатта йўқ. Биз ҳеч қачон мағлубиятни қабул қила олмаймиз. Ёдимда, "Ливерпуль" Истамбулдаги финалда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлаётганида мухлислар уларга куч бўлганди".

36. Италия жаҳон чемпионатида қатнаша олмади. Фалокатнинг боиси нимада?
"Футбол худоси 4 йил олдинги хатоларни унутмайди. Федерация марказидаги лойиҳа футболники эмасди"

37. Италия футболининг энг катта муаммоси нимада?
"Бошқарувда. Барибир бизда президент йўқ. Абетени ҳурмат қиламан, у яхши инсон, биз биргаликда ҳаракат қиламиз. Швециядан учралган мағлубият - цирк".

38. Топ-11 рақибларингиз.
"Жуда қийин. Подиум тариқасида: Марадона, Роналдо, Зидан, Платини, Ромарио".

39. Теннис - янгича чақирувлар учун керакми ёки оддийгина спортми?
"Қандай бўлса шундай. Теннис тиззамнинг ҳолатини ушлаб туради. Бу спорт туридан кўп нарсаларни ўрганаман".

40. Тиззангиз оғриганида спорт сизни жароҳатлаган деб ҳисоблайсизми?
"Бу мен тўлашим керак бўлган нарх. Ҳали ҳам футбол ўйнаётган жамоадошларимга ҳасад қиламан. Чунки мен тиззам туфайли 10 дақиқадан ошиқ югура олмаяпман".

41. Сизга ёқадиган 3 спортчи:
"Эдвин Мозес, Бьорн Борг, Майкл Жордан".

42. Қайси футболчиларни яқин дўст сифатида кўрасиз?
"Ба, Карбоне, Шеву, Тассотти, Барези, Массаро, Феррару. Ҳозирда футболга алоқадор бўлмаган дўстларим билан кўп гаплашиб тураман. Ўзим футбол ўйнаётганимда улар билан қаҳва ичишга вақт бўлмасди".

43. Футболдан кетганингиздан кейин ҳаётдан завқ оляпсиз ва келиб тушаётган таклифларни рад этяпсиз.
"Барчаси ундай эмас. Шунчаки ишлай олмайман, танлаш имкониятим ҳам йўқ. Фаолиятимни якунлаганимдан кейин "Челси"дан таклиф бўлганди. Бироқ менга берилаётган роль тушунарсиз бўлгани учун рад этдим".

44. Федерация борасидаги гаплар ростми?
"Мен учун бу каттагина сўроқ белгиси"

45. Ўз йўлингизда учратган ўн инсоннинг фарқларини айтинг: Лидхольм, Берлускони, Галлиани, Сакки, Капелло, Анчелотти, Вичини, Барези, Костакурта. Сўнгги инсонни ўзингиз ажратинг.
"Линдхольм - ишончга кирган. Берлускони - хаёлий. Галлиани - миланчи. Сакки - ўзини ушлай оладиган, бироқ ҳам ғайритабиий. Капелло - амалий. Анчелотти - хотиржам. Вичини - жентльмен. Барези - саҳий. Костакурта - қадри кам. Ўнинчи инсон - отам. Софкўнгилли".

46. Ҳаётингиздаги энг катта хато.
"Кўплаб хатоларга йўл қўйганман. Одам хатолар билан ўсади. Бироқ ҳар доим ўзимга келиб, масъулиятни ўз қўлимга олганман".

47. Иқтидор нима?
"Худонинг ва ота-онанинг берган неъмати. Бироқ спортчи учун биргина иқтидор камлик қилади. Агарда кам ишланса, бу ҳам йўқ бўлиб кетади. Ёшлигимда "Милан"дагилар менда иқтидор йўқ деб ҳисоблашарди".

48. Қандай қилиб катта омманинг ҳурматига сазовор бўлгансиз?
"Осон. Уларнинг ҳурматини жойига қўйсанг, улар ҳам ҳурмат қилишади. Бу борадаги йўл анчагина узун. Футбол ўйнасанг буни кўрсатишинг керак. Буни одамлар тушунмаса йўлдан олға кетавериш лозим".

49. Милан шаҳри сизга ёқадими?
"Жуда. Шаҳар вақт билан ҳамроҳ бўлмоқда. Мана шундай жойларни мен қидирганман. 1989 йилда дам олиш вақтида чегарадан чиққанман. Милан - камтар, энг яхши шаҳар бўлиб қолган".

50. Олдин ҳеч кимга айтмаган гапларингизни шу ерда биз билан баҳам кўринг.
"Ҳаёт гўзал. Менга бу ёқади. Орзу қиламан. Орзулар яна нималардир қилиш кераклигига ёрдам беради. Энди собиқ футболчи сифатида ҳайрия фондини очмоқчиман".

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика