Бугун 14:00. Ўзбекистон U-16 - Қувайт U-16

Narzulla Saydullayev
11 сен 2014
Бугун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Таиланддаги Осиё чемпионатининг 3-турида Қувайт билан куч синашади.

Ўсмирларимиз дастлабки турда Непал билан дуранг (1:1) ўйнашганди. Иккинчи турда КХДР устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонилди. Қувайт икки ўйинда ҳам мағлубият аламини тотиб кўрди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини қўйотди. 

Александр Мочинов бошчилигидаги ўсмирларимиз бугун Тошкент вақти билан соат 14:00да Қувайтга қарши майдонга тушишади. 

Гуруҳдаги иккинчи ўйин ҳам соат 14:00да бошланади. Унда КХДР ва Непал ўзаро куч синашишади. 

Ўзбекистон - Қувайт учрашуви СПОРТ телеканали орқали жонли равишда эфирга узатилади. Сайтимиз орқали матнли трансляция ҳам олиб борилади. 


«C»гуруҳи

ЖамоаЎЮДМТНО
Ўзбекистон21104-34
Непал21103-24
КХДР21015-33
Кувайт20021-30


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia