UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00ЕЧЛ. "Ювентус" қийинчилик билан ПСВни мағлуб этди, "Боруссия Дортмунд" эса илк ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  22 02:58ЕЧЛ. Даҳшатли ўтган ўйинда "Реал"дан 90+2-дақиқада камбэк, Холанднинг дубли ҳам "Сити"га ёрдам бермади  554 01:31"Ал Насср" январда Нуньес учун 75+ млн евро ва бонуслар таклиф қилди, аммо...  0 00:55Пеп Гвардиола нега Грилишни асосий таркибга қўйди?  3 00:41ЕЧЛ. ПСЖ "Брест"га қарши плей-оффдаги биринчи ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  17 23:06УЕФА Чемпионлар лигаси финалини АҚШда ўтказиши мумкин  12 22:17Родриго "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  10 21:13"Реал" ёзда 120 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  22 20:44"Барселона" Франция чемпионатидан ҳужумчи олмоқчи  7 20:18Дибала Мадридга йўл олиши мумкин  2 19:44Асрор Алиқулов: "Суперлига Про лига эмас, бизни қийин ва қизиқарли мавсум кутмоқда"  4 19:20Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси БААда халқаро турнирда иштирок этади  2 18:38Тебас ЕЧЛ янги формати ҳақида: "Вазиятни янада ёмонлаштиришди. Клублар ўртасидаги тафовут ортиб кетяпти"  46 17:50Гвардиола: "Винисиус "Олтин тўп"га лойиқ эди"  42 17:24Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига чиқди!  17

Буффондек бўлишни орзу қилаётган дарвозабонлар Янгиликлар

Буффондек бўлишни орзу қилаётган дарвозабонлар

Льорис, Сиригу, Шесни, Рейна, Ханданович, Нойер ва Буффон тажрибали дарвозабон ҳисобланади.

Аммо, бугун улардан бироз четлашган ҳолда, 25-30 ёшгача бўлган дарвозабонлар ҳақида суҳбатлашамиз. Чунки, айнан шу ёшда улар фаолиятини давом эттириши ёки аксинча, унга нуқта қўйиши аниқ бўлиб қолади. Қизиқ, қуйидагилардан қайси бири келажакда Буффонни ортда қолдириб, илгарилаб кета оларкин?!

10 ўрин. Жанлуижжи Доннарумма (“Милан”)



Рўйхатни “Милан” мухлислари билан орани очиқ қилишга уринган ва Райолага сотилиб кетмаганини исботламоқчи бўлган йигит очиб беради. Доннарумма ҳали жуда ёш бўлишига қарамай, ҳеч қандай ўзгаришлар унинг истеъдодини йўққа чиқаролмайди. Албатта, ёш дарвозабон муваффақиятли жамоа ва кучли мураббийга дуч келиб, Италия термасида Буффоннинг ўрнини эгаллаши ҳамда посбонлар орасида ўз жойини топиши мумкинлиги хақида орзу қилишга ҳақли.


9 ўрин. Томас Стракоша (“Лацио”)



Қизиқ, Томас албаниялик машҳур голкипернинг ўғли бўлишига қарамай, кучли техникага эга эмас. Стракоша Грецияда туғилган бўлиб, “Лацио” тарбияланувчиси ҳисобланади. У инстинктларга таяниб ўйнаши ёш Муслерани эслатади. Унинг интуиция ва реакцияси ҳеч қачон панд бермаган. Ўйин пайти рақибларининг усулини ўрганиб, ҳатто, пенальтиларни ҳам қайтаришга муваффақ бўлган. Албаниялик эндигина 22 баҳорни қаршилаганига қарамай, руҳий жиҳатдан ана шундай мустаҳкам бўлиб бораверса, кейинги мавсумларда сезиларли даражада ўсиши мумкин.


8 ўрин. Коэн Кастелс (“Вольфсбург”)



Бельгиялик намунали хулқ ва яхши инсоний фазилатларга эга бўлмаса-да, “Вердер” таркибидаги Павленка каби таъсирли ўйнай олади. Шу сабабдан ҳам, уни “бўри” деб таърифлашади. “Вольфсбург” Кастелснинг барқарор ва тинимсиз ўйнай олишига ишонади. Ҳар бир ўйинда ўртача 3.9 миқдорда сейв қиладиган бельгиялик, “Ливерпуль” посбонларига қараганда, анча яхши ўйнайди. Бундан ташқари, кучли зарба бериши, ўзига бўлган ишончи ва тўғри позицияни танлай олиши билан бошқалардан ажралиб туради.


7 ўрин. Ник Поуп (“Бернли”)



Англиянинг дарвозабонлар тайёрловчи мактабидан камдан-кам ҳолларда кучли техникага эга футболчилар етишиб чиқади. Шундай экан, Ник Поуп ҳам рўйхатимизда узоқ вақт қолиши даргумон. Аммо АПЛнинг бошқа клубларига қараганда, “Бернли” жамоаси кўпроқ ғалаба қозониши, сейвлар сони кўплиги ва тўғри қарор қабул қилолгани учун Ник жорий мавсумлардан четлаштирилмади. Ник ҳисобида 3.3 сейв бор. У узоқдан келаётган зарбаларга яхши жавоб қайтаради ва икки қўллаб ўйнай оладиган эҳтиёткор посбон ҳисобланади. Аммо, аҳвол шу йўсинда кетаверса, у мавсум сўнгида “Бернли” таркибидаги охирги ўйинини ўтказиши мумкин.


6 ўрин. Эдерсон (“Манчестер Сити”)



“Бенфики” мактабининг битирувчилари юқори натижаларга эришиши қийин. Кўпчилик Эдерсон ҳақида ҳам шундай фикрда эди. Аммо бразилиялик қисқа вақт ичида ўзини яхши кўрсата олди. Унинг дарвозасини жуда кам ҳолатларда ишғол этишади. Бироқ, у концентрацияни йўқотмасликка ҳаракат қилади. У бунга қадар эса, Гвардиола жамоасини қўллаб қувватлаган эди. Эдерсон кучли ва иқтидорли посбон.


5 ўрин. Тибо Куртуа (“Челси”)



Агар белгиялик “Челси” таркибидан кетиши ҳақида камроқ ўйлаб, ўз устида кўпроқ ишлаганида, мавсумни муваффақиятли якунлаган бўлармиди?! Ҳозирги натижаларга кўра, кўпчилик “аристократлар” ҳимояда аввалгидек яхши ўйнамайди. Куртуа мураббийи Конте схемаси сабаб майдонга кўп тушолмайди. Сейвлар сонига кўра, Тибо етакчиликни қўлга ололмади. Сабаби Миньоле ҳам деярли шунча сейвга эга. Бироқ белгиялик кучли голкипер ва у ўз устида ишлашига ҳали вақти етарли.


4 ўрин. Алиссон (“Рома”)



Алиссон ўйинда оёқлари билан яхши ҳаракатланади. У ёш, кучли бўлибгина қолмай, юқорига сакрай олиш қобилиятига ҳам эга. Бразилиялик кўп маротаба ноқулай вазиятлардан чиқишда Ди Франческога ёрдам берган. Бундан ташқари, Алиссон ўзининг “тегирмондек қўллари” билан ажралиб туради. “Рома” айнан шунинг эвазига “Ливерпуль” ва ПСЖдан нақт 50 миллион евро талаб қилиши мумкин. Агар Бразилия ЖЧ-2018да яхши иштирок этолса, унда нарҳ-наво янада кўтарилиши мумкин.


3 ўрин. Марк-Андре тер Штеген (“Барселона”)



“Барселона” Испания Чемпионатининг етакчиси ҳисобланади. Лекин майдондаги ўйинчилар кучи германияликга қийинчилик туғдирмайди. Марк-Андре 26 ёшида анча вақтдан бери кутилиётган натижага эриша олганди. Германияда ҳам яхши иштирок этган, аммо “Барселона”да ғалати хатолар муаллифи бўлиб қолганди. Бироқ, у 21 ўйинда 61 маротаба жамоани мағлубиятдан сақлаб қолиб, бор йўғи 10та тўпни ўтказиб юборганди. Бу “Барселона” голкипери учун ажойиб натижа, ахир!


2 ўрин. Давид Де Хеа ("Манчестер Юнайтед")


Барча профессионал лигаларда “қуруқ” ўйинлари билан кўпчиликка таниш бўлган 5та дарвозабон бор. Улардан бири Де Хеа. Агар аллақачон супер юлдуз бўлишга улгурган Нойер ва Буффонни ҳисобга олмасак, айнан Де Хеа биринчи рақамли дарвозабон бўла олади. Ахир испаниялик ҳамкасблари орасида учталикдан ўрин эгаллаб турибди. Лекин янги мавсумда иштирок этаётган посбонларга эътибор қаратадиган бўлсак, Давидни унчалик ҳам кўкларга кўтармаслик зарур. Сабаб: 300та ўйинда иштирок этиб, МЮга ёмон ишлагани учун эмас, балки биринчи рақам ундан ёмонроқ бўлмагани учун.


1 ўрин. Ян Облак ("Атлетико")



Словениялик қандайдир ўзига хос жиҳати билан ажралиб турмайди. Балки шунинг учун ҳам, ёзда “Манчестер Сити”га ўта олмагандир, Бироқ Ян биринчи рақамда ҳам дунёнинг кучли дарвозабонлари орасида бўлиш мумкинлигини исботлай олган. “Атлетико” Облакни бошқа клубларга берса, кўп нарсани йўқотиши мумкин. 25 ёшли Ян 9та тўпни ўтказиб юборган бўлса-да, 60 маротаба сейв қилишга муваффақ бўлгани учун рейтингимизнинг 1-поғонасини эгаллаб турибди. Биринчидан, Облак — “қуруқ учрашувлар” муаллифи. Иккинчидан, 14та ўйинда бир мартта ҳам дарвозани ишғол қилишларига йўл қўймади. Учинчидан эса, Ян қанчалик ажойиб ўйнашига қарамай, кимнингдир “соя”сида қолиб кетмоқда. Айнан ҳозир Облак дунёнинг энг кучли посбони ҳисобланади.


Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика