Буффон Мальдинини ортда қолдириб, А Серия рекордини янгилади

Eldor Akmurzayev
4 июл 2020, 21:35
Айни дақиқаларда, Италия чемпионати 30-туридан ўрин олган “Ювентус” – “Торино” баҳси бўлиб ўтмоқда.

Мезбонлар таркибида учрашувни асосий дақиқалардан Жанлуижи Буффон ўтказмоқда. 42 ёшли тажрибали кипер А Сериядаги 648-учрашувда майдонга тушди ва мусобақада энг кўп ўйин ўтказган футболчига айланди. Аввалги рекорд эса “Милан” афсонаси Паоло Мальдинига (647 баҳс) тегишли эди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Opta