Буффон: "Куртуа - дунёнинг энг кучли уч нафар дарвозабонидан бири"

Aziz Tukhtamuradov
7 июн 2016
"Ювентус" дарвозабони Жанлуижи Буффон бельгиялик ҳамкасби Тибо Куртуа ҳақида гапириб ўтди.


Италиялик посбон "Челси" дарвозабонини дунёнинг энг кучли уч нафар дарвозабонларидан бири деб ҳисоблайди.

"Фикримча, у ажойиб футболчи. Уни сайёрамизнинг энг кучли уч дарвозабонидан бири деб ҳисоблайман. Албатта, у ҳали ёш ва ўйинини кучайтиради. Келажакда у кўплаб чўққиларни забт эта олади", - дейди "Ювентус" дарвозабони.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: chelseanews.ru