Буффон: "Ким билади, балки фаолиятимни 65 ёшимда якунларман"

Aslanov Jasurbek
19 дек 2016, 18:14
"Ювентус" посбони Жанлуижи Буффон 38 ёшда ўзини қари ҳис қилмаётганини айтди.

"38 ёшда ўзимни қари ҳис қилмаяпман. Ҳар бир инсон йўл қидириш керак. Кўплаб мағлубиятларга учраганман, аммо мағлубиятлар ғалабалардан кўпроқ фойда беради. Мағлуб бўлганимда эътиборлироқ бўламан. Баҳона қидирмаслик керак. Жуда кўп хатога йўл қўйганман, аммо уларни тан олишдан уялмайман. Фаолиятимни 10-15 йилдан сўнг якунлаш? Ким билади, балки 65 ёшда кетарман" - дейди Буффон.

Буффон ва "Ювентус" ўртасидаги битим 2018 йилнинг ёзида якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Tuttosport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›