Буффон фаолиятини давом эттиради
15 фев 2020 23:10
Янгиликлар
Буффон фаолиятини давом эттиради
"Ювентус" дарвозабони Жанлуижи Буффон Турин клуби билан шартномасини янгилаши мумкин.
"Tuttosport" хабарига кўра, "кекса синьора" ўзининг кекса дарвозабонига янги битим таклиф қилишга тайёр. Март ойида томонлар ҳамкорликни яна бир йилга узайтириш борасида музокара ўтказишлари кутилмоқда.
Маълумот учун, 42 ёшли Буффон Италия чемпионатининг жорий мавсумида 7та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 7 бор тўп олиб чиққанди.
Таъкидлаш лозимки, Буффоннинг катта футболдаги дебютига яқинда 25 йил тўлади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар