Бу йил олий лигада умуман ишламаган Валентин Коваленко “Сузуки” кубогида ишлайди
29 окт 2016 12:10
Янгиликлар
Бу йил олий лигада умуман ишламаган Валентин Коваленко “Сузуки” кубогида ишлайди
Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Валентин Ковавленко ҳамда ёрдамчи ҳакам Андрей Цапенко шу йилнинг ноябрь ойида ўтказиладиган “Сузуки” кубогини бошқариб бориш учун таклиф этилишди.
Ушбу мусобақа 19-25 ноябрь кунлари Филиппиннинг Манила ва Булакан шаҳарларида бўлиб ўтади.
Таъкидлаш керакки, мусобақада 8 жамоа икки гуруҳга бўлиган ҳолда иштирок этишади. “А” гуруҳидан Сингапур, Таиланд, Индонезия ва Филиппин жамоалари жой олган бўлса, “B” гуруҳида Вьетнам, Камбожа,Малайзия ва Мьянма ўрин олган.
Фикрлар