

Ўзига яраша қизиқ кечган беллашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Мазкур учрашувни энг яхши ҳакамларимиздан бири Валентин Коваленко бошқариб борди. Коваленкога қанотларда Ҳусниддин Шодмонов билан Руслан Серазетдинов ёрдам берган бўлса, Шерзод Қосимов тўртинчи ҳакам вазифасини бажарди.
Беллашувда ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ҳам иштирок этиб, у "Шанхай СИПГ" сафида тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Коваленко ўйин давомида фақат бир марта сариқ карточка кўрсатди, ҳеч кимга "қизил" бермади.



