UZ

Сўнгги янгиликлар

22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  0 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1 21:30ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади  3 21:00Про лига. "Бухоро" йирик ҳисобда "Олимпик-MobiUz"ни мағлубиятга учратди  29 20:51Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 20:35Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди!  12 20:10"Арсенал" чемпионлик парадини режалаштирмоқда  8 19:52Про лига. "Арал" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  5 19:30Футзал бўйича Олий лига. 8 та гол урилган ўйинда "Металлург" "Бунёдкор"дан устун келди  0 19:06Бернардески "Торонто" билан шартномасини узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда  0 18:43Хави Симонс ПСЖга қайтмайди  6 18:01Мбаппесиз. ПСЖ келаси мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 17:37Футзал бўйича Олий лига. ОКМК "Динамо" дарвозасига 5 та тўп киритди, Элбек Тўлқиновдан хет-трик!  0 16:55АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:30"Челси" вакили 2018 йилнинг сентябридан буён илк бор АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси бўлди  2

Бу йил Лига кубоги ўтказиладими? Янгиликлар

Бу йил Лига кубоги ўтказиладими?

2019 йил ташкил қилинган Ўзбекистон Лига кубоги мусобақаси ўтган мавсум пандемия сабаб бекор қилинган эди.

Режага кўра мазкур мусобақада қўшни мамлакат жамоалари ҳам иштирок этиши кўзда тутилганди. Бироқ, юзага келган пандемик вазият, тиғиз тақвим туфайли турнир бўлмади. Биз ушбу масалага яна қайтдик ва ЎзПФЛ вакилига юзландик. Лига кубоги ўтказиш ташкилотнинг режасидан ўрин олганми?

"Ўзбекистон Лига кубоги мусобақаси ўтказиш режаларимиздан ўрин олган, албатта. Аслида, бу турнир нафақат Ўзбекистон, балки Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон жамоалари ҳам иштирок этадиган қизиқарли форматда ўтиши кўзда тутилган эди. Бироқ ўтган йили пандемия туфайли режаларимиз ўзгариб кетди. Лекин вазият ўз изига тушгач, албатта ўша режаларимизни амалга оширамиз. Лига кубогининг бу йил ўтиш ёки ўтмаслиги эпидемиологик шароит ҳамда у келтириб чиқариши мумкин бўлган муаммолар ўрганилганидан кейингина алоҳида ҳал этилади. Агар барчаси ўз изига тушса, йилнинг иккинчи ярмида мазкур мусобақани ўтказишимиз мумкин",- дейди ЎзПФЛ вакили Зоҳир Акрамхонов

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, Лига кубоги ҳозирга қадар бир маротаба 2019 йил ўтказилган ва унда "Пахтакор" финалда АГМКни йирик 6:2 ҳисобида мағлуб этган ҳолда бош совринга эга чиққанди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика