«Бу шармандалик». Почеттино «Челси» футболчилари пенальти тепиш учун кечган жанжал ҳақида гапирди
16 апр 09:14
Янгиликлар
«Бу шармандалик». Почеттино «Челси» футболчилари пенальти тепиш учун кечган жанжал ҳақида гапирди
«Челси» бош мураббийи Маурисио Почеттино Англия чемпионатининг 33-туридан ўрин олган «Эвертон»га қарши ўйинда футболчилари ўртасидаги пенальти тепиш ҳуқуқи учун кураш ҳақида фикр билдирди.
«Палмер — жамоанинг пенальти тепувчиси ҳисобланади. Бундай ҳолат бошқа такрорланмайди, улар болалардек ҳаракат қилишди. Бу — шармандалик. Мен футболчиларга тўғри тушунтирдим, кейинги сафар қаттиқ чора кўришимни ҳам маълум қилди. Бу ҳазил эмас. Бундан кейинги пенальтиларни ҳам Коул тепади, гап тамом», — деди Маурисио Почеттино.
Фикрлар