

2015 йил Лас Вегасда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати кумуш медалини қўлга киритган Ихтиёр Наврўзов ўзини футболда синаб кўришга қарор қилди. Курашчи "Олмалиқ" - "Шўртан" ўртасидаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб ҳаракат қилди. Бу борада Игорь Шквирин қуйидаги фикрларни билдирди:
"Ихтиёр Наврўзов Ўзбекистон шарафини халқаро майдонларда ҳимоя қилади. У Жаҳон чемпионати орқали Рио Де Жанейродаги Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди. Наврўзовни қўллаб-қувватлаш учун майдонга туширдик. Ҳар ҳолда у якка спорт турида иштирок этади, футбол эса жамоавий ўйин. Шу боис биз учун ҳам, Ихтиёр учун ҳам қизиқ бўлди. Майдонда 10-15 дақиқа ҳаракат қилди. Айтиш мумкинки ёмон ўйнагани йўқ, ҳар ҳолда профессионал жамоага қарши ўйнади. "Олмалиқ" жамоаси Ихтиёр Наврўзовга Олимпиада ўйинларида омад ёр бўлишини тилаб қолади. Ўзбекистонлик спортчиларни доим қўллаб-қувватлаймиз".









