UZ

Сўнгги янгиликлар

12:04"Манчестер Сити" "Реал" дарвозабонига қизиқмоқда  0 11:38Расман: Нани Португалияга қайтди  0 11:17"Фулхэм" МЮ тарбияланувчисини сотиб олишга уринмоқда  0 10:50МЮда жароҳатлар эпидемияси бошланди. Расмус Ҳойлунд қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 10:19Адриен Рабьо учун асосий даъвогар маълум  1 10:14ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси 34 нафар мураббий ва футболчини четлаштириш бўйича қарор қабул қилди. Яна 53 та жарима интизом чораси ҳам қўлланилди  23 10:03Ўзбекистон ўсмирлари Франция ва Венгрияга қарши иккитадан ўйин ўтказади  1 09:48Давид де Хеа қайси чемпионатга ўтаётгани маълум  1 09:20Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги дебюти қачон бўлиши маълум  2 08:51«Барселона» Ольмо трансфери бўйича сўнгги таклифини юборди  7 08:23«Атлетико» ва «Челси» Галлаҳер трансфери борасида келишувга эришишди  1 07:50Суперлига қайтмоқда. Бугун иккинчи даврага старт берилади  2 07:00Бугун Баҳодир, Ҳасанбой ва яна бир неча спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этади  12 01:45Галлас: "Челси"нинг таркиби ЕЧЛ учун курашадиган даражада эмас"  3 01:21"Лестер"нинг собиқ бош мураббийи вафот этди  10

Бу қизиқ: Мухлисимизнинг Бангладешдаги саргузаштлари Янгиликлар

Бу қизиқ: Мухлисимизнинг Бангладешдаги саргузаштлари

Худди кечагидек эсимда "Жар" стадионида Лондон Олимпиадаси йўлланмаси учун саралашнинг энг муҳим ва гуруҳдаги ҳал қилувчи баҳсида 2:0 ғалаба қозониб туриб тушунарсиз хатолар дастидан 2:3 ютқазганимиз...
Мен ўша кунги ўйинни ҳеч қачон эсимдан чиқа олмасам керак, ундан аввалги Австралия билан ўйинда стадионда кўтарилган энг катта байроқни (2000 квадрат метр) махсус тиктирган эдим ва минг алам бўлсин гуруҳдаги энг охирги ва ҳал қилувчи ўйинда орзулар чилпарчин бўлди...




Бу видео сизга қизиқ туйилса керак. Ҳайдовчи қўрқмай қизилга "кириб" борди...

Мана яна барчаси бошидан бошланди. Ўзим учун аҳд қилдим нима қилиб бўлса ҳам мана шу U-23 терма жамоамизда қаерда ўйнашидан қатъий назар қўллаб қувватлайман.

Барчаси ватан учун, барчаси ғалаба учун!!!
Бу йилдан барчаси бошқача бўлади!!!
Нафақат Осиёда, балким Ўзбекистонда ҳам!

Яъни: Барчангизга маълум мураббийлар ва клуб мутасаддилари худди бундан 15-20 йиллар аввал Туркия қилган ишга қўл ташлашди, майдон мардларники деганларидек ҳалол ўйин ва ҳеч қандай "договарняк" "3+3" йўқ!!!

Осиёда эса саралаш тизими ўзгарди бундан буён барчаси Осиё чемпионатларида ҳал бўлади!!!
Мен Ўзбекистон, Ҳиндистон, Сурия, ва Бангладеш олимпия термалари учун Осиё чемпионати саралаши бўлиб ўтадиган жарангдор номли мамлакат Бангладeшга йўл олдим.

Аввал Бангкокга у ерда аэропортда 14 соат бўлиб Бангладеш пойтахти Даккага учдим рости Дакка мени жуда илиқ кутиб олди, +42.


Бангкокдаги 14 соатлик кутишдан кейин Бангладеш пойтахтига етиб келдим.


Ҳар бир юртнинг ўз фазилати бўлади, Бангладешда эса Бу "фазилатлар" жудаям кўп экан!
Одамлари жуда мулойим ва ҳушмуомала 90 фоизидан кўпроқ аҳоли мусулмон экан, аэропортдан чиққан заҳотим кўп сонли аэропортни қўриқлаётган аскарларга кўзим тушди ва энг қизиғи уларнинг қўлларидаги қуроллар 70/80-йилларники жудаям эски эди.

Таксига ўтириб меҳмонҳонага борар эканман шу ёшга кириб бунақанги тирбандлиги ғайриоддий автобусларни кўрмаган эканман.

Ҳа айтгандек ҳар бир ёзганларимга фото ҳам илова қилиб бораман, такси ҳайдовчиси худди Люк Бeссоннинг "Такси-6" филмида суратга тушса арзир экан меҳмонҳонага боргунча битта ҳам чорраҳада қизил,чироққа тўхтамади, мен буни хаттоки видеотасвирга ҳам олдим. Меҳмонҳонагача баъзи бир жойларда тирбандликда тўхтаганимизда жудаям кўп тиланчилар келиб машинда ўзга сайёралик, вой узр, ўзга юртлик ўтирганини кўриб қолса ана тамом,  “акажон худо йўлига садақа қелееенг” боошланар экан. 



Бангладешча "Фасд фуд"


Шаҳар жудаям қаровсиз, боғларга эса худди ҳеч қачон фаррош кирмагандек, бир киши зўрға сиғадиган велосипедли "такси"ларда 4-5 киши мўъжизавий равишда ўтириб кетаётганликлари ҳайратланарли. Энг ачинарлиси тозалик ва гигиенага умуман бефарқлик.

Бир илож қилиб меҳмонҳонага етиб келдик, таксидан тушишим билан 6та қуролланган аскар олдимга югуриб келиб меҳмонҳона ичкарисига кузатиб қўйишди биттаси "чест" бериб ҳам қўйди.

Йигитлар билан кўришдим рости деярли барчаси ҳайрон қолишди. Абдураҳмон ака шу ерга ҳам келдизми? Қалай Бангладеш ёқтими? Ишқилиб эртага қайтиб кетмисизми? шунга ўхшаш ҳазил гаплар билан кутиб олишди



Одатда икки қаватли автобусларни Лондон кўчаларида кўрар эдик. Даккада ҳам бор экан, аммо анча эскириб кетган...


Владимир Козак, Аббос Маҳсталиев, Жавлон Мирабдуллаев билан суҳбат қурдим йигитларда "настрой" аъло даражада!
Соат 16:00да ўйинолди машғулотига бордик йўл-йўлакай сизлар учун суратлар олдим, сабаби 26 март Бангладеш Мустақиллиги куни экан котта йўлда байроқлар кўтариб қўшиқлар айтиб кетаётган маҳаллий аҳоли байрам қилишаётган экан.

Машғулот эса ҳозирда Бангладеш "Пфл"да биринчи ўринда кетаётган "Шайҳ Жамал" жамоаси базасида бўлди майдон "аъло" ҳа айтгандек биз бироз вақтлироқ келган эканмиз ФК "Шайҳ жамал" машғулот ўтказаётган экан. Бугунги машғулотларимиз ўйин олди бўлганлиги учун йигитлар тактик ва эртанги ўйинда керак бўлган машғулотларни бажаришди.

Мана биринчи куним ҳам охирлаб қолди! Худо хоҳласа жамоамизга ғалаба қозониш насиб қилсин, ҳа, сиз ҳозир Ҳиндистонни нимасидан қўрқамиз ҳар қанақасига ютамиз дейишингиз мумкин.

Лекин улар ҳам "совға" эмас, 4та голландиялик мураббий, футболчиларини кўрдим барчаси забардаст 22 ёшга кирган 30 ёшли йигитлар"дек". Чунки ҳозир Ҳиндистон аввалгидек Ҳиндистон эмас улар ҳаракатни бошлаб отни қамчилаб юборишганига аааанча бўлди!!!

Меҳмонхона олдидаги ва футболчиларимизни қўриқлаётган аскарларнинг қуроллари эса 50-йиллар қуроли “кусто ҳайратда”



Мана ўша аскарлар...

Ҳа айтгандек барча автобуслар ҳам 60-йилларникидек ва энг қизиғи барчасининг икки ёнбоши даҳшатли ва аёвсиз даражада қирилган, сабаби эса оддий бир бирига йўл бермасдан бекатга биринчи бориб олиш. Ундан ҳам қизиғи бекатда одамлар юриб кетаётган автобусга сакраб чиқиб олишар экан...


Абдураҳмон Фозилов Дакка шаҳридан CA учун махсус
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика