UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   21 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  4 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  0 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  5 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  23 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  6 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0 16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  3 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  1 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  22 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  14

Бу қизиқ. “Металлург” – “Насаф” учрашувида яна Зокир Қодиров ишлайди Янгиликлар

Бу қизиқ. “Металлург” – “Насаф” учрашувида яна Зокир Қодиров ишлайди

Теглар :  МеталлургНасаф
Олий лиганинг 9-турида "Металлург" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтади.

Ушбу учрашув Бекободда “Ўзбекистон Республикаси тоғ ва металлургия саноати ишчиси куни” кенг нишонланиши муносабати билан 16 май кунига кўчирилганди.

Мазкур учрашувни навоийлик Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб бориши маълум бўлди. Унга қанотларда пойтахтлик Равил Шояхметов ҳамда Набижон Рўзиевлар ёрдам беришади. Ўринбосарлар учрашувида бош ҳакам бўлиб ишлаган Рустам Лутфулин эса асосий таркиблар ўйинида заҳира ҳаками вазифасини бажаради.

Шу ўринда учрашув бош ҳаками Зокир Қодиров ўтган мавсум маъданчиларнинг “Насаф”га қарши ўтказилган ҳар иккала учрашувида ишлаганлигини айтиб ўтиш лозим. Бу тасоддифми ёки атайинми, билмадик, ҳар ҳолда 2016 йилги чемпионатнинг “Металлург” – “Насаф” биринчи тўқнашувини ҳам навоийлик ҳакам бошқарадиган бўлди. яна бир қизиқ жиҳати, ўтган мавсум томонлар сафар учрашувларида кичик ҳисобда зафар қучишганди. Қаршида учрашувнинг 5-дақиқасида Аюбхон Нўъмонов томонидан киритилган гол ўйин тақдирини ҳал этган бўлса, Бекободдаги ўйинда Артур Геворкяннинг голи ягоналигича қолганди. Бундан ташқари Зокир Қодиров 2015 йилги мавсумда “Металлург”нинг 1-турдаги “Локомотив”га (0:0) қарши ва 30-турида “Шўртан”га (1:0) қарши кечган учрашувларида ҳам фаолият юритган.

 
16 май (душанба)
«Металлург» (Бекобод) – «Насаф» (Қарши)
Ҳакамлар
: З. Қодиров (Навоий), Р. Шояхметов (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).


"Металлург" матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика