UZ

Сўнгги янгиликлар

10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  3 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  3 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  10 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2

Бу қизиқ. “Металлург” – “Насаф” учрашувида яна Зокир Қодиров ишлайди Янгиликлар

Бу қизиқ. “Металлург” – “Насаф” учрашувида яна Зокир Қодиров ишлайди

Теглар :  МеталлургНасаф
Олий лиганинг 9-турида "Металлург" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтади.

Ушбу учрашув Бекободда “Ўзбекистон Республикаси тоғ ва металлургия саноати ишчиси куни” кенг нишонланиши муносабати билан 16 май кунига кўчирилганди.

Мазкур учрашувни навоийлик Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб бориши маълум бўлди. Унга қанотларда пойтахтлик Равил Шояхметов ҳамда Набижон Рўзиевлар ёрдам беришади. Ўринбосарлар учрашувида бош ҳакам бўлиб ишлаган Рустам Лутфулин эса асосий таркиблар ўйинида заҳира ҳаками вазифасини бажаради.

Шу ўринда учрашув бош ҳаками Зокир Қодиров ўтган мавсум маъданчиларнинг “Насаф”га қарши ўтказилган ҳар иккала учрашувида ишлаганлигини айтиб ўтиш лозим. Бу тасоддифми ёки атайинми, билмадик, ҳар ҳолда 2016 йилги чемпионатнинг “Металлург” – “Насаф” биринчи тўқнашувини ҳам навоийлик ҳакам бошқарадиган бўлди. яна бир қизиқ жиҳати, ўтган мавсум томонлар сафар учрашувларида кичик ҳисобда зафар қучишганди. Қаршида учрашувнинг 5-дақиқасида Аюбхон Нўъмонов томонидан киритилган гол ўйин тақдирини ҳал этган бўлса, Бекободдаги ўйинда Артур Геворкяннинг голи ягоналигича қолганди. Бундан ташқари Зокир Қодиров 2015 йилги мавсумда “Металлург”нинг 1-турдаги “Локомотив”га (0:0) қарши ва 30-турида “Шўртан”га (1:0) қарши кечган учрашувларида ҳам фаолият юритган.

 
16 май (душанба)
«Металлург» (Бекобод) – «Насаф» (Қарши)
Ҳакамлар
: З. Қодиров (Навоий), Р. Шояхметов (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).


"Металлург" матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика