"Бу нафақат мен, балки Кападзе учун ҳам кутилмаган янгилик бўлди"

Xayrulla Xoliqov
16 фев 2018, 17:14
Ўзбекистон терма жамоасининг вақтинча бош мураббийи этиб тайинланган Тимур Кападзенинг энг яқин дўсти, собиқ жамоадоши Сервер Жепаров ўртоғи масъулиятли ишни эплай олишига кўзи етишини таъкидлади.

- "Бу нафақат мен, балки Кападзе учун ҳам кутилмаган янгилик бўлди. Бу борада менинг фикрим шундай: Тимурни кўп йиллар давомида биламан ва яхши футболчи ҳамда тарбияли инсон сифатида айта оламанки, у ўзига берилган ишни уддалай олади. Бунинг учун унда ҳамма имконият бор. Янгиликни эшитган заҳоти уни табриклаб қўйдим ва омад тиладим", - дейди Сервер Жепаров.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia