UZ

Сўнгги янгиликлар

17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  0 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  0 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  1 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  7 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  6 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  5 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  4 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  49 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1

"Бу - мақсадлари юқори "Андижон". Легионерга айланишдан кўра мухлислар тўла стадионда ўйнашни истадим" — "Бургутлар"нинг янги қалқони нималар деди? Янгиликлар

"Бу - мақсадлари юқори "Андижон". Легионерга айланишдан кўра мухлислар тўла стадионда ўйнашни истадим" — "Бургутлар"нинг янги қалқони нималар деди?

Ўтган мавсумни кўтаринки кайфиятда якунлаган "Андижон" жамоаси аллақачон таркибни кучайтириш ишларини бошлаб юборди.

Кеча клуб ўзининг лимитдан ташқари дастлабки трансферларини эълон қилди. Дарвоза чизиғидаги рақобатни мустаҳкамлаш учун ОКМК кипери Валижон Раҳимов таклиф этилди. Биз эса унинг янги жамоаси ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

- 5 йиллик фаолиятингиздан сўнг Олмалиқни тарк этдингиз. ОКМК янги даражага чиқишингизга туртки бўлдими? 

- Аллоҳга шукурки, Олмалиқда ўтказган 5 йилим жуда завқли ва эсда қоларли онларга бой бўлди. Ажойиб ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бера олмайман. Суперлигада, ОЧЛда дебют қилдим. Терма жамоадан чақирув олдим.  Шу вақт мобайнида қўллаб-қувватлаган мухлислар, мураббийлар, раҳбарият ва жамоадошларимга катта раҳмат айтаман. Келгусида уларга улкан зафарлар тилаб қоламан. 

- Ўтган мавсумда ўйин амалиёти етарлича бўлмади. ОКМКдан кетиш учун асосий сабаб эдими ёки шунчаки муҳитни ўзгартиришми? 

- Тўғри, охирги мавсумда ўйин амалиёти кам бўлди дея оламан. Футболчи учун бу нарса муҳим аҳамият касб этади. Жамоамни ва муҳитни алмаштириш вақти келиб қолганди. Кетиш ҳақида ўйлаш ва бир қарорга келиш осон бўлгани йўқ. Лекин бу - футбол. Барча билан дўстона хайрлашиш ёқимли ҳисларни тақдим қилди. Ҳаммадан миннатдорман.

- "Андижон"нинг ОЧЛда ўйнаши танловнинг асосий факторига айландими?

- Сўнгги йилларда "Андижон"нинг мақсадлари юқорилади. Сезиларли даражада ўзгаришлар юз бермоқда. Раҳбарият билан гаплашдик, мураббийлар фикрини сўрадим. Бу янги жамоага ўтишимда ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Менда бошқа жамоалардан таклифлар, қолаверса легионерга айланиш имконияти пайдо бўлганди. Аммо "Андижон"даги атмосфера, мухлислар тўла стадионда ўйнашни кўпроқ истадим. ОЧЛдаги қизиқарли учрашувлар ҳам ўзгача мотивация бериши шубҳасиз.

- "Андижон" ҳақида биласиз, кўп бор тўқнаш келгансиз. Бугунги жамоага қандай таъриф берасиз?

- Ҳозирги "Андижон" анча шаклланишга улгурди. Кейинги мавсумга жамоа ўзагини сақлаб қолган ҳолда таркиб яна кучайтирилиши кутилмоқда. Янги мавсумда мақсадлар юқори бўлади. Бу йўлда барчамиз бирлашиб ҳаракат қиламиз.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика