Бу даҳшат! Иммобиле йўл-транспорт ҳодисасига учради, унинг машинаси мажағланиб кетган
16 апр 2023 13:47
Янгиликлар
Бу даҳшат! Иммобиле йўл-транспорт ҳодисасига учради, унинг машинаси мажағланиб кетган
"Лацио" ҳужумчиси Чиро Иммобиле Римда йўл-транспорт ҳодисасига учради.
Футболчининг "Land Rover Defender" русумли машинаси трамвай билан тўқнашган. Натижада футболчининг автоулови таниб бўлмас даражада мажағланиб кетган. Иммобиле ва унинг қизи ҳеч қандай жароҳат олмаган. Трамвай ҳайдовчиси ҳамда икки йўловчи касалхонага олиб кетилган.

33 ёшли Иммобиле 2016 йилдан буён Рим жамоаси таркибида ўйнамоқда. Ушбу мавсумда у А Сериянинг 23 ўйинида 10 гол ва 3 ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар