

"Қизил иблислар” раҳбарияти “Спортинг”нинг молиявий эҳтиёжини қондира олмаган. Ўз навбатида, Фернандеш вазиятнинг бундай кўриниш олиши маъқул келмагани айтилмоқда.
Лиссабонликлар хавбек нархини 80 млн. еврога баҳолади. МЮ эса 25 ёшли португалиялик футболчининг трансферига кўпи билан 60 млн. ажратмоқчи эди.
Аввалроқ, манчестерликлар Фернандешнинг ўрнига "Интер" ярим ҳимоячиси Матиас Весинонинг номзодини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар бергандик.



