Бруну Фернандеш ва МЮ янги шартнома борасида келишувга эришди

Alisher
31 мар 2022, 16:04
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш фаолиятини Англия клуби таркибида давом эттиради.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, томонлар шартномани узайтириш борасида келишувга эришишди.

Янги битим 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлади. Португалиялик МЮда 14-15 млн евро маош олади.

27 ёшли футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 27та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 6та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›