Бруну Фернандеш: "Криштиану билан ягона мақсадимиз бор — ғалаба қозониш"

Aslanov Jasurbek
8 сен 2021, 21:30
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш Португалия терма жамоасидаги шериги Криштиану Роналдунинг "қизил иблислар" сафига ўтиши ҳақида фикр билдирди.

"Эндиги иштиёқимиз юқори бўлади, чунки барча биладики, Криштиану шу ерда. Клубдагилар унинг қайтганидан жуда мамнун.

Роналду бизга нималар тақдим эта олиши мумкинлигини биламиз. Криштиану билан ягона мақсадимиз бор — ғалаба қозониш. У орқали совринларга эришиш йўлида янада яқинлашамиз", — деди Бруну.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: manutd.com