Бруну Фернандеш: "Ҳакамлар ҳам интервью беришлари керак. Оливернинг биздан узр сўрашини кутгандим"
		
		20 авг 2023 12:48
        Янгиликлар	
	 
				 
				Бруну Фернандеш: "Ҳакамлар ҳам интервью беришлари керак. Оливернинг биздан узр сўрашини кутгандим"
"Биз ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик, энг аввало мен фойдаланмадим. Мен ҳисобни очишим мумкин эдим, бироқ зарбам ноаниқ кетди. Голлар уриш, рақиб дарвозаси ёнида доимо эффектив бўлиш керак. "Вулверхэмптон"га қарши ўтган ўйинда биз кўп гол урмадик, чунки вазиятларимиз ҳам кўп бўлмаганди. Баъзида кўп нарса сенинг қанча вазиятга эга бўлаётганингда эмас, балки унинг қанчасидан фойдаланишингга боғлиқ бўлиб қолади.
Пенальти? Саволни ҳакамнинг ўзига беринг. Улар ҳам интервью беришлари ва барча вазиятларни тушунтиришлари керак.
Бу пенальти эди. Уни барча кўрди, баҳона қилиш керак эмас. Ўтган турда "Юнайтед" дарвозасига пенальти белгиланиши керак эди деб овоза кўтаришди. Ўшанда ҳам кутдим, улар нима дер экан деб. "Вулверхэмптон" мураббийларининг айтишига кўра, Жонатан Мосс кийим алмаштириш хонасига кириб, футболчи ва мураббийлардан белгиланмаган пенальти учун узр сўраган. Мен ҳам Оливердан шуни кутгандим", - деди Бруну Фернандеш.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар