Бруну Фернандеш “Брайтон”га қарши ўйинда тўпиғидан жароҳат олди

Alisher
25 апр 2023, 09:18
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш Англия кубоги ярим финалида “Брайтон”га қарши ўйинда тўпиғидан жароҳат олди.

Фернандеш якшанба куни бўлиб ўтган “Уэмбли”даги учрашувнинг қўшимча бўлимида алмаштирилганди. “Юнайтед” ўз вице-сардорининг аҳволи ҳақида изоҳ бермади, аммо Бруну Фернандешнинг рафиқаси “Инстаграм” саҳифасида футболчи таёқчада ва ўнг оёғида махсус ҳимоя оёқ кийим билан ҳаракат қилаётгани маълум қилган. 

28 ёшли футболчи “Манчестер Сити”га қарши учрашувда майдонга тушмаслиги мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.com