

Португалияликнинг самарадорлиги ва барқарорлиги лиганинг энг яхшилари қаторида саналади.
Бруну Фернандеш – 2020/21 йилги мавсумдан буён АПЛда 55 та гол урган (пенальтилар билан бирга).
"Вест Хэм" аъзоси Томаш Соучек АПЛдаги дебютидан бери 36 та гол билан (2020/21 йилги мавсумни қўшиб ҳисоблаганда) иккинчи ўринда ва "Манчестер Сити" аъзоси Кевин Де Брюйне 2020/21 йилдан 2024/25 йилгача 36 та гол урган. Де Брюйне 2025/26 йилги мавсумда "Наполи"да ўйнамоқда.
Англия Премьер-лигасининг 3-турида "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Бёрнли"ни қабул қилиб, қийин ғалабага эришди (3:2). "Юнайтед"нинг ғалабасини жамоа сардори Бруну Фернандеш олиб келди, у қўшиб берилган вақтнинг еттинчи дақиқасида пенальтини аниқ амалга оширди. Бу киритилган тўп Бруну Фернандешнинг МЮ сафидаги 99-голи бўлди.



