Брозович "Интер" билан шартномасини узайтиради

Alisher
29 ноя 2021
"Интер" ярим ҳимоячиси Марсело Брозович клуб билан шартномани узайтиради.

Томонлар 4 йилга мўлжалланган янги шартнома борасида келишувга эришишди.

Футболчининг "нерадзуррилар" билан тузган амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.

Хорват янги шартномага кўра йилига бонуслар билан бирга 6 миллион евро атрофида олади. Шартнома узайтирилгани тез орада эълон қилиниши кутилмоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: Tuttosport