

Жароҳат сабаб августдан бери ўйнамаётган 30 ёшли даниялик футболчи "Реал"га қарши Испания Суперкубоги доирасидаги ўйин олдидан жамоа билан машғулотнинг бир қисмида қатнашди.
Шунингдек бир қанча вақт жароҳатидан тикланаётган хавбек Френки де Йонг ва ҳимоячи Рональд Араухо умумий гуруҳда шуғулланди.
Бугун шунингдек ҳужумкор ярим ҳимоячи Ансу Фати ҳам ҳаракат қилди. Юсуф Демир ва Эрик Гарсия ҳали тайёр эмас, ҳудди Ферран Торрес ва Педри каби - улар коронавирусга мусбат тест топширишган.
"Реал"га қарши ўйин 12 январда бўлиб ўтади.



