

"Келаси мавсум ҳақида ўйлашни бошлаб юборганман. "Лацио" хўжайинлари совринни истаяптими? Кейин олади. У ўзининг енгилмас жамоаси билан мақтаниб турсин.
Ҳозир футболдан ҳам муҳимроқ ишлар бор. Одамлар яшаши ҳақида ўйлаши керак. Ҳаёт билан ҳамнафас бўлиш керак. Бу аҳмоқлик, жентлменлар. Ушбу мавсум якунланиб бўлди, биз бошқа футбол кўрмаймиз. Мўъжизаларга ишонмайман", - деди президент.
Айни дамда Италияда коронавирусдан зарарланганлар сони 54 мингдан ошиб кетган. 5 мингга яқин инсон ушбу вирус сабабли вафот этган.



