Бренд Лено “Барселона” олишни истаётган дарвозабонлар рўйхатида тер Стегенни ортда қолдирмоқда

Tolibjon Qosimov
16 окт 2013, 13:18
“Барселона” ўз сафига қўшиб олишни мўлжаллаб турган дарвозабонлар рўйхатини кенгайтирди.

Каталонияликлар олишни истаётган дарвозабонлар қаторига “Байер” посбони Бернд Лено ҳам қўшилди, деб хабар беради El Mundo Deportivo.

Манбанинг хабарига кўра, 21 ёшли Германия ёшлари терма жамоаси аъзоси ҳаттоки каталонияликлар олишни истаётган дарвозабонлар рўйхатида менхенгладбахнинг "Боруссия" клуби дарвозабони Марк-Андре тер Стегенни ҳам ортда қолдираётган экан.

Эслатиб ўтамиз, Лено ушбу мавсумда Германия чемпионатида 8 та ўйин ўтказган.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru