Бремер "Ювентус"га ўтмоқда

Alisher
20 июл 2022, 13:33
Глейсон Бремернинг кейинги жамоаси "Ювентус" бўлади.

"Кекса синьора" бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида хабар берди.

Фабрицио Романонинг хабарига кўра, футболчи 2027 йилга қадар шартнома имзолади. У бугун янги клубида тиббий кўрикдан ўтади, шундан сўнг "Юве" трансфер ҳақида расман эълон қилади.

25 ёшли футболчининг ўтиши учун "Ювентус" "Торино"га 40+7 миллион евро тўлайди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/juventusfc