
Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида фаолиятидаги кетма-кет тўртинчи қитъа чемпионатига йўл олишидан аввал, Тимур Кападзе пойтахтликлар билан шартнома имзолади.
Фаолиятини "Нефтчи" ўринбосарлари сафида, ҳужумчи амплуасида бошлаган футболчи, 2002 йил "Пахтакор" сафига бориб қўшилди. У ерда уни туркманистлонлик мутахассис Тачмурад Агамуродов таянч ярим ҳимоячиси сифатида ўйната бошлади. Шу йилнинг ўзидаёқ терма жамоадаги дебютини нишонлаган Кападзе, 2008 йил эркин агент сифатида "Бунёдкор" таркибидан жой олди. Осиё Кубоги - 2011даги муваффақиятидан кейин уни Жанубий Кореянинг "Инчхон Ю" жамоаси ўз таркибига қўшиб олди. 2012 йил ярим мавсум "Шаржа" жамоасида фаолият юритган фарғоналик футболчи, 2012 йил "Актобе" либосини кийди.
Тимур Кападзенинг "Локомотив"даги фаолиятига омад ва ўз тажрибаси билан жамоани ОЧЛда узоқроққа етаклашига тилакдошмиз.