

Ўшанда у ҳимоячи Мурильо билан зиддият сабаб (ҳимоячининг сочини ушлаб олган) Феликс Брих томонидан четлатилганди.

Бугун УЕФА ушбу ишни кўриб чиқди ва расман Роналдуни битта ўйинга дисквалификация қилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
УЕФАнинг тартиб-интизом қўмитаси эпизодни кўриб чиқди ва форварднинг қизил карточкаси учун автоматик тарзда битта ўйинга дисквалификация қилди.
Бундан кўриниб турибдики, Роналду ЕЧЛ доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўтадиган ўйинларда иштирок этиши мумкин. Учинчи турда туринликлар Манчестерга сафар уюштиришади, Кришти эса жонажон стадионига боради.




