

33 ёшли бразилиялик футболчининг "қаймоқранглилар" билан тузган шартномаси тугайди ва томонлар уни узайтирмоқчи эмаслар.
Марселонинг хизматларига Бразилиянинг "Флуминенсе" ва "Ботафого" клублари қизиқмоқда.
"Флуминенсе" раҳбарияти ўйинчининг вакиллари билан боғланди. Марсело ушбу клубнинг тарбияланувчиси ҳисобланади.
Футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасида 3та ўйинда майдонга тушди.



