Бразилия терма жамоаси июнда Мексика ва Гондурас билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Aslanov Jasurbek
14 мар 2015, 10:41
Бразилия терма жамоаси Америка Кубогига тайёргарлик доирасида июнда Мексика ва Гондурас миллий жамоаларига қарши икки ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ўйинлар 7 ва 10 июнь куни Бразилияда бўлиб ўтади.

44 Америка Кубоги 2015 йилнинг 11 июнидан 4 июлигача Чилида бўлиб ўтади. Бразилиянинг гуруҳдаги рақиблари Колумбия, Перу ва Венесуэла терма жамоалари. Бразилияликлар турнирдаги биринчи ўйинини 14 июнда Перуга қарши ўтказади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com