Бразилия терма жамоасининг 16 футболчиси илк машғулотга етиб келди

Aslanov Jasurbek
19 мар 2018, 21:56
19 март куни Бразилия терма жамоасининг 16 футболчиси Россияга қарши баҳсдан олдин Москвада ўтказилган илк машғулотда иштирок этди.

Бразилияликлар сафида қуйидаги футболчилар шуғулланишди: Алисон Бекер («Рома»), Нето («Валенсия»), Эдерсон («Манчестер Сити»), Алекс Сандро («Ювентус»), Родриго Кайо («Сан-Паулу»), Миранда («Интер»), Ренато Аугусто («Бейцзин Гоань»), Талиска («Бешикташ»), Фред («Шахтёр»), Фернандиньо, Габриэль Жезус (иккиси – «Манчестер Сити»), Виллиан («Челси»), Виллиан Жозе («Реал Сосьедад»), Роберто Фирмино («Ливерпуль»), Тайсон («Шахтёр»), Дуглас Коста («Ювентус»).

Терма жамоанинг қолган ўйинчилари эртанги машғулотда жамоадошлари сафига қўшилишади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com