Бразилия терма жамоаси шифокори: "Коутиньода стресс, у "Барселона"га ўтмоқчи"

Aslanov Jasurbek
29 авг 2017, 11:56
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо ЖЧ-2018 саралаш учрашувлари доирасида Бразилия терма жамоасига ёрдам бериши мумкин.

Бу ҳақда миллий жамоа шифокори Микаэл Симони маъулм қилди. Тити шогирдлари 1 сентябрь куни ўз майдонида Эквадор терма жамоасини қабул қилади, 4 кундан сўнг эса улар колумбияликлар меҳмонига айланишади.

"Коутиньо хотиржам эмас. Унда жароҳат йўқ. Шундай экан, Коутиньо Бразилия терма жамоаси сафида майдонга тушиши мумкин, унда шунчаки стресс. Футболчининг келажаги сўроқ остида. Қаерда ўйнашингни билмасанг, ўзингга ишонч камаяди. Коутиньо "Барселона"га ўтмоқчи" - дейди Симони.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS