UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 22:06"Ал Насср" — "Ал Веҳда". Ляпорт, Теллес, Брозович, Мане, Роналду ва Игало асосий таркибда  0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  5 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  11 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  2 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  79 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  3 19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  3 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  5 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  17

Бразилия терма жамоаси устози ишдан бўшатилди Янгиликлар

Бразилия терма жамоаси устози ишдан бўшатилди

"Globo Esporte" хабарига кўра, Бразилия терма жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Фернандо Диниз лавозимидан озод этилди.

Бундай қарорни Бразилия Футбол Конфедерацияси раҳбари Эдналдо Родригес қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, Диниз 2023 йилнинг ёзида жамоани қабул қилиб олган ва Бразилия терма жамоасини 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралашида атиги 6 ўйинда бошқарган, унда Боливия ва Перу устидан ғалаба қозонган, Венесуэла билан дуранг ўйнаган, шунингдек, Уругвай, Колумбия ва Аргентинадан мағлубият аламини тотиб кўрган. 

Фернандо Диниз 2024 йилнинг ёзида Карло Анчелотти тайинлангунига қадар Селесао мураббийи бўлиши тахмин қилинганди, бироқ италиялик мутахассис "Реал"да қолишга қарор қилди ва мадридликлар билан янги шартнома имзолади.

Бразилия терма жамоаси мураббийлигига асосий номзод ҳозирда "Сан-Паулу"ни бошқараётган Доривал Жуниор ҳисобланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика