"Брайтон" бош мураббийи: "Лено тезроқ соғайишини тилайман"

Aslanov Jasurbek
20 июн 2020
"Брайтон" бош мураббийи Грэм Поттер "Арсенал" устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мопе учун хурсандман, у учун бу гол жуда ҳам муҳим эди. Ғалабадан ҳар бир футболчининг ҳаққи бор, улар ажойиб ҳаракат қилишди. Лено билан бўлган тўқнашув? Тўқнашув бўлган вазиятдан узоқда эдим, аммо Мопе атайин Ленога қўполлик ишлатмаганди. Умид қиламан, Бернд тез орада соғайиб кетади",-деди "Брайтон" бош мураббийи.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com