Брайтнер: "Гвардиоланинг кетиши ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, Анчелоттининг келишидан мамнунман"

Aslanov Jasurbek
15 янв 2016, 14:19
"Бавария" президенти Карл Хопфнернинг маслаҳатчисининг фикрича, жамоа Хосеп Гвардиоланинг қарорига қарамай катта ютуқларга эришиши керак.

"Гвардиоланинг кетиши бизни натижаларга таъсир қилмайди. Клубимизга келган ҳар бир футболчи буни билиши лозим. Мураббийнинг кетиши салбий натижаларга сабаб бўлмаслиги лозим. Футболчиларнинг вазифаларида ҳеч нарса ўзгармайди-ку. Анчелоттига келадиган бўлсанг, у жамоамизни бошқаришидан мамнунман. У ҳақда Милан ва Мадридда яхши гапларни эшитдим. У "Бавария"га мос келадиган кам сонли мутахассислардан бири" - дейди Брайтнер.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: tz