

Маълумотларга кўра, немис футболчиси Мюнхен клубига ўтишга рози бўлди, трансфер нархи 29,5 млн. евро. Брандт янги жамоасига ёзда ёки 2018 йилда ўтиши аниқ эмас. Олдинроқ форвард хизматларига "Ливерпуль" қизиқиш билдирган эди.
Брандт жорий мавсум Германия чемпионатининг 24 та учрашувида майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 6 та голли пас берди.



