UZ

Сўнгги янгиликлар

02:03"Манчестер Сити" ўртоқлик ўйинида "Палермо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ҳусанов майдонда ҳаракат қилди  16 01:25Расман: Нуньес 65 млн евро эвазига "Ливерпул"дан бошқа клубга ўтди  1 01:12"Эшитдик-да". Роналдиньо Тошкентга келади!  2 00:58ПСЖ 40+15 млн евролик трансферни амалга оширди  0 00:03"Барселона" Иньигонинг кетишини эълон қилди. Ҳимоячи "Ал Насср"га ўтмоқда  0 23:25Одил Абдумажидов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ, "Қўқон-1912" билан 6 очколик ўйин бўлади"  0 22:49Ўртоқлик ўйинлари. МЮ пенальтилар сериясида "Фиорентина"дан устун келди, "Милан" "Лидс" билан дуранг ўйнади, "Арсенал" "Атлетик"ни таслим этди, "Рома" ва "Атлетико" эса инглиз клубларини мағлуб этди  1 22:33Риза Айвазов Мўғулистон клубига ўтди  6 22:11"Ньюкасл" 40 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  0 21:37"Реал" собиқ футболчиси Эден Азар ПСЖга ўтиши мумкин эди  0 21:10Расман: Достон Турсунов Гонконг клубига ўтди  2 20:30"Ал Насср" Коман учун "Бавария"га 30 миллион евро таклиф қилишга тайёр  3 20:01Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Индонезиядаги халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этиш учун Меданга йўл олди. Таркиб маълум  3 19:06"Пахтакор" клуби спорт директори "Бунёдкор" стадиони майсаси ҳақида нима дейди?  18 19:00"Пахтакор-79" хотирасига ўтказиладиган учрашувга Россия терма жамоасидан Тошкентга кимлар келади?  22

Ботир Раҳимов: "Жамоа учун менежер масъул саналади" Янгиликлар

Ботир Раҳимов: "Жамоа учун менежер масъул саналади"

Клуб Президентининг батафсил баёнотини эътиборингизга тақдим этамиз.
"Авваламбор, "Пахтакор" ФКнинг барча ходимлари, жамоа мухлислари ва Ўзбекистондаги барча ишқибозларни янги 2014 йил билан табриклайман.  Футболчиларга янги мавсумга тайёргарлик жараёнини яхши ўтказиб, бизни чиройли ва ҳужумкор ўйин билан хурсанд этишларини тилайман. Шу билан бирга уларнинг ўйинларини кўрганлар маънавий завқ олишсин. "Пахтакор" ва бошқа жамоалар мухлисларига сиҳат-саломатлик, севимли клублари уларга ғалабалар ёрдамида хурсандчилик улашишсин. Клубимиз учун охирги бир неча йилларда иқтидорли ёшларни тарбиялаш муҳим ўрин тутди. Бугун ишонч билан айтишим мумкинки, клубимиз сиёсати жамоа фалсафаси талабларига тўлиқ жавоб беради. Клуб инфратузилмасини яратиш ва профессионал фаолият учун шароитни муҳайё қилиш клуб менежменти олдига қўйилган асосий талаблардан бири эди.

Клуб раҳбарияти олдидаги асосий вазифалардан бири истеъдодли ёшлар таҳсил олиши мумкин бўлган футбол академиясини ташкил этиш эди. Иккинчи муҳим вазифа асосий таркибда академия тарбияланувчилари ўйнашига эришиш саналарди. Қувонарлиси, ўтган мавсумда асосий жамоа таркибида 7-8 нафар клуб академиясида таҳсил олган футболчилар майдонга тушишди. Уларнинг барчаси академияда берилган сабоқ туфайли "Пахтакор"га содиқлик руҳида тарбияланишган. Ўз жамоасини чин дилдан севган футболчигина фаолиятида катта натижаларга эриша олади. Биз юлдузларни катта трансферлар орқали йиғмаймиз. Биз бўлажак юлдузларни клубимизда тарбиялаймиз. 

Ишонаманки, футбол йўлини академиямизда бошлаган болакай учун клуб шунчаки бўш овоз бўлмайди. Унинг учун "Пахтакор" рамзи бор либосда ўйнаш муҳим саналади. Бугун жамоа тарихида энг ёш бўлган жамоа жамланган.

Йилдан-йилга ёш футболчилар ўйин сифатини яхшилашларига ишонаман ва умид қиламанки, ушбу жамоа билан клуб тарихидаги энг яхши натижаларга эришамиз. Деярли барча футболчилар турли терма жамоаларда имтиҳондан ўтиб келишмоқда, улар тез орада миллий терма жамоанинг асосини ташкил қилишади. Искандеров, Козак, Сергеев, Ҳошимов, Кримец ва Исматуллаев бош жамоада ўйнашга улгуришган.  Ташкилий-услубий ва инфратузилма билан боғлиқ масалаларни яхшилаш мақсадида клуб акциядорлари бош мураббий лавозимини бекор қилиш қарорига келишди. Унинг ўрнига клуб менежери лавозими таъсис этилади. Унинг мажбуриятларига фақат ўқув-машғулот йиғинларини назорат қилиш эмас, балки академия фаолияти, селекция ишлари, ёшлар жамоалари ва биринчи лига жамоасини назорат этиш ҳам киради.  Кўп йиллар мобайнида "Пахтакор" менежментини Самвел Бабаян бошқариб келмоқда. У клубга содиқ, унинг мотори ва юраги ҳисобланади. У деярли ҳамиша акциядорлар ва ишқибозлар олдида натижалар учун асосий жавобгар шахс бўлиб келган. Мен биламан, у ўқув-машғулот йиғинлари, таркибни аниқлаш, ёш иқтидорни топиб, унинг таркибга кириши каби муҳим қарорларни қабул қилиб келган. Клуб ва жамоа фалсафасини аниқлаб келган.

Бугунги кунда Самвел Бабаян Осиёдаги энг яхши футбол менежерларидан бири ҳисобланади. У ҳамиша ўз билимини ошириш устида ишлайди.  Футболи тараққий этган кўплаб мамлакатлардан биламиз, жамоани менежерлар бошқаради. Самвел Бабаян "Про" лицензиясига эга, инфратузилмаси ва ўқув-йиғин машғулотлари энг яхши саналган клубларда малака оширган.  Унга ва унинг шогирдларига ижобий натижаларга эришиб, мухлисларни чиройли ва мафтункор ўйин билан хурсанд этишларини тилаб қоламан"!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика