UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  2 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  3 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  5 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  13 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  172 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  18 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  2

"Босим жуда юқори экан". Қувондиқ Рўзиевнинг "Навбаҳор"га мослашиш жараёни қандай кетяпти? Янгиликлар

"Босим жуда юқори экан". Қувондиқ Рўзиевнинг "Навбаҳор"га мослашиш жараёни қандай кетяпти?

Суперлиганинг тўққизинчи туридан ўрин олган "Бунёдкор" — "Навбаҳор" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар ярим ҳимоячиси Қувондиқ Рўзиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- "Навбаҳор" шу вақтгача Тошкентда "Бунёдкор"ни мағлуб этмаган. Бугун бу анъанага чек қўйилиши мумкин эдими?

- Авваламбор, мухлисларга қўллаб-қувватлашгани учун раҳмат айтаман. Мазкур ноҳуш анънага чек қўйишимиз мумкин эди. "Бунёдкор" қисқа паслар билан ўйин назоратини қўлга олишини билардик. Рақибни қарши ҳужумда "ушлашни" режа қилгандик. Қайсидир маънода имкониятларимиз ҳам бўлди. Шунчаки, фойдалана олмадик. Бундай ўйинларда биттагина гол кўп нарсани ҳал қилиб юборади. Шуни айтишим керакки, ютқазишимиз ёки ютиб кетишимиз мумкин эди. Қийин вазиятларда дарвозабонимиз қутқарди. 

- Жамоада ҳужумни бошлаш зонасида камчиликлар кўзга ташланди. Битта пас билан ҳужум бошлайдиган футболчи етишмагандек бўлди...

- Нима десам бўлади, менимча ҳужумда вазиятлардан фойдаланиш коэффициенти бизда камроқ бўляпти. Ҳимоя ва ярим ҳимоя ўртасида жиддий муаммо йўқ. Аввалги учрашувларга қараганда аста-секин ўйинимиз ўсяпти. Жамоавий ўйин масаласида ҳаракатларимиз қовушмоқда.

- "Навбаҳор"га мослашиш жараёнингиз қандай кетяпти? Балки, кучли босим тўсқинлик қилаётгандир...

- Гапингизга юз фоиз қўшиламан. Босимга дош бера оламан, деб ўйлагандим. Бироқ босим бу ерда мен ўйлаганимдан ҳам кучлироқ экан. "Қўқон-1912"да ярим йил захирада ўтирганман. Жамоага секин мослашганман. "Навбаҳор"да ҳам шу нарса кўзга ташланяпти. Айрим вазиятларда футболчиларни, бевосита ёнимда бирга ўйнайдиган ярим ҳимоячиларни тўлиқ тушуниб олганимча йўқ. Таркибга назар солсангиз, фақат мен янги келганлардан ҳисобланаман. Ўн киши ўтган йили тўп тепган. Шу боис ўзаро тушуниб кетишга вақт керак бўляпти.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика