"Боруссия"дагилар Кастро Германия терма жамоасига чақирилиши кераклигини талаб қилишмоқда

Aslanov Jasurbek
27 фев 2017, 20:00
Дортмунднинг "Боруссия" клуби раҳбарияти ва мураббийлар штабининг фикрича, ярим ҳимоячи Гонсало Кастро Германия терма жамоасида ўйнашга муносиб деб ҳисоблашмоқда.

Бу ҳақда клуб спорт директори Михаэль Цорк маълум қилди.

"Кастро анчадан бери миллий жамоага чақирилишга муносиб. Қарорни Йоахим Лёв қабул қилади, бироқ Гонсалонинг ўйин даражасини ҳисобга олсак, бу тўғри иш бўлади" - дейди Цорк.

Кастро жорий мавсумда Бундеслиганинг 17 та учрашувида майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bild